Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва ҳаром ҳақида

14:48 / 08.02.2016 | Sarvarbek76 | 1021

Ассалому алайкум! Биз Россияда кафеда ишлаймиз. Бу ернинг товуқ гўштлари мусилмон одами учун ҳаром ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади.  Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади. Аслида уларнинг динида ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, (Исо алайҳиссаломнинг “Худо” деб зикр қилмасдан) сўйган сўйиқлари ҳалол ҳисобланади. Лекин уларнинг дини бузилиб, сўйиш борасида ҳам асл динига мувофиқ сўйишмайдиган бўлишган. Худди коммунистлар даврида бизнинг юртларда ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилиб сўйиш унутилгани каби. Ёки пир ёки валийларнинг исмини зикр қилиб сўйиш одатга айлангани каби. Шунинг учун ҳозирги кундаги аҳли китобларнинг сўйган сўйиқлари ҳалол эмас.
Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 121-оятида марҳамат қилади : 

وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ

121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар.
Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади. Қасддан зикр қилмаса, гўшт ҳаром бўлиш борасида мусулмон ва аҳли китоб баробардир. Яъни улар ҳайвонни сўйишда Аллоҳнинг исмини айтиб сўйишмаса, ҳаромдир.
«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар».
Шунингдек, аввал ўтган оятларнинг ҳукмига биноан, аҳли китобларнинг сўйиши ҳам ҳалолдир. Бошқаларини эса ейиш мутлақо мумкин эмас.
«Шубҳасиз, у фисқдир».
Яъни Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейиш фисқ, яъни диннинг амридан чиқишдир.
«Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар».
Шайтоннинг дўстлари бўлмиш кофир ва мушриклар имконлари борича сизлар билан тортишадилар. Турли масалаларда, жумладан, Аллоҳнинг номи зикр этилмай сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ҳақида ҳам тортишадилар. Сизлар уларнинг гапларига, тортишувларига ҳеч эътибор бермаслигингиз керак.
«Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар».
Аллоҳнинг гапини уқмай, ўзганинг гапига юрган одам мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Аллоҳнинг амрини тутмай, бошқанинг амрини тутган киши мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Ҳатто ҳайвонларни сўйишда Аллоҳдан бошқанинг амрини тутиш ҳам ширк ҳисобланади. Кофир бўлиш эса умуман бошқа кулфат.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Муҳаммад ибн Сирин Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилади : "Мен Али розияллоҳу анҳудан араб насороларининг сўйган гўшти ҳақида сўрадим. Али : “Уларнинг сўйган сўйиқлари ҳаоло бўлмайди. Чунки уларни хамр ичишдан бошқа динига алоқадор бирор нарсаси қолмади” деди". Яъни уларда яҳудийлик ва насронийлик динидаги асосий эътиқод қилиш керак бўлган нарсаларга иймон келтириш йўқ. Номигагина насроний деган ном қолди холос.

Уламоларимиз : “Сўювчи хоҳ мусулмон, хоҳ аҳли китоб бўлсин Аллоҳнинг исмини зикр қилиб сўйиши шарт. Агар аҳли китоб(яҳуд ва насосро)лар Аллоҳинг исмини зикр қилишни қасддан тарк қилишса, ёки Аллоҳдан бошқанинг исмини зикр қилишса, масалан Исо алайҳиссаломни, уларнинг сўйган сўйиқлари ҳалол бўлмайди. Бу гап Али розияллоҳу анҳудан, Иброҳим Нахаий, Шофеъий, Ҳаммод, Исҳоқ ва Абу Ҳанифа роҳимаҳумуллоҳларнинг гаплари” деганлар.
Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat