Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом пайтида ухлаш

09:26 / 03.11.2016 | banda | 2025

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан қидириб топа олмадим, балки қидиришни тўғри амалга ошира олмагандирман. Шом пайтида ухлашни хосияти яхшимас дейишади. Бир иккита илмлилардан сўрасам бўлмайди дейишяпти. Лекин далил айта олишмаяпти. Шу саволга шаръий жавоб борми? Агар мумкин бўлмаса болаларга ҳам талуқлими бу масала? Жавобингиз учун олдиндан минг бор ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن أسلم أن عمر بن الخطاب رضي الله عنه كتب: إن وقت العشاء الآخرة إذا غاب الشفق إلى ثلث الليل، ولا تؤخروه إلى ذلك، إلا من شغل، ولا تناموا قبلها، فمن نام قبلها، فلا نامت عيناه. قالها ثلاثا Аслам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу амалдорларига мактуб ёзиб : “Хуфтон вақти шафақ ғойиб бўлганидан кечанинг учдан биригачадир. Бунгача кечиктирманглар. Ким бирор нарсага машғул бўлиб кечиктирса, майли. Хуфтондан олдин ухламанглар, ким хуфтондан олдин ухласа кўзига уйқу илинмасин, кўзига уйқу илинмасин, кўзига уйқу илинмасин” деб уч бора айтди" деди. “Мусаннаф ибн Аби Шайба” китобида тобеъинлардан бўлган Макҳул раҳматуллоҳи алайҳдан : “Асрдан кейин ухловчи кишига вас-вас бўлиш хавфи бор” деганлари ривоят қилинган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat