Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслим продан фойдаланиш

16:22 / 23 июнь | АКБАРАЛИ ВАХИДОВ | 359

Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Аллоҳ илмингизни янада зиёда этсин, бизларга ҳам шундай илм эгаси бўлишимизни ўзи тоқат сабр берсин. Сизларга қуйидаги саволларни бермоқчиман Муслим про дея аталмиш илова барчага яхши таниш. Шу иловага боғлиқ бўлган саволларни ўқиб чиқдим. Ва мени тушунишим бўйича сиз азизларнинг бу иловадан фойланишга қаршилигингиз йўқ. Аммо менда бир қанча тушунмовчиликлар пайдо бўлди. 1) Муслим прода ҳар хил бўлар бўлмас рекламалар бор. Али эхпресснинг рекламаларини доимо тақдим этади. Ваҳоланки у рекламалар инсоннинг нафсини қўзғатувчи нарсаларни тарғиб қилади. Масалан, тилла тақинчоқлар доимо кўрсатилсди. Ундан ташқари мен бу онлайн шоппинг дўконидан электрон қурилмаларни сотиб олишга эҳтиёжим борлигини билгани учун доим ноутбук ва шунга ўхшаш маҳсулотларни реклама қилади. Ахир холислик йўқку. Кўплаб мусулмонлар бу иловани фойдаланишларини билиб реклама қилса бу бизнесга айланиб қолмоқда. Буниси ҳам-ку майлия, реклама қилинаётган нарсалар нафсни қўзгқовчидур. Бунисига нима дейсиз! Шунга ойдинлик киритиб берсангиз дегандим. 2) Мен ҳозирда Инчон шаҳрида университетда таҳсил олаётганим сабабли истиқомат қилмоқдаман. Бу ер намоз вақтларини бу илова ҳар хил кўрсатади. Я‘ни созлаш тизимидан Карачини танласак бир вақтни кўрсатади, Бутунжаҳон Мусулмонлар иттифоқи ҳисоби бўйича бошқа вақтни кўрсатади. Ва булар орсидаги фарқ етарлич катта. Саволим, бундай ҳолда қандай йўл,тутиш керак? 3) Кечадан олдин биз масжидда хуфтон намозини 9.45 адо этдик. Ваҳоланки Карачи хисоби бўйича муслим про намознинг кириш вақтини 9.47 дея кўрсатмоқда. Бутунжаҳпн Мусулмонлар иттифоқи бўйича эса адашмасам 9.40 ёки ундан эртароқ. Қай ватга қараб ўқишимиз кетак? Ва ўқиганимизни қаутадан ўқишимиз керакми? Сизларни жавобларингизнинг бирларида Карачихисобига ўтказинг дейилган жавобни кўрган эдим. Адашган бўлсам узр. Азиз устозлар шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин ва набийларнинг ҳақиқий меросхўрлар қаторидан этсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Айб бизда, биз ўшаларсиз ҳам ишлайдиган нарсани тақдим қилолмаганимизда.
2). Карачи расадхонасига қараб ўқинглар.
3). Хуфтонни икки вақти бор. карачи кейингисига амал қилади. Биринчисига амал қилиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat