Ассалому алайкум! Кийим кечакларга компютер вышевка мошинада ҳар хил шакл ва расмларни шу жумладан ҳайвонларнинг расмлари чокли тикилади. Яъни мошина хотирасига ўлчам ва шаклини киритсангиз, қолгани автоматик тарзда давом этади. Масалан футболкаларни олдига тимсох (Лакостe) белгиси. Айнан шу каби иш краска билан кийим кечакларга тимсох, бургут каби расмлар биринчи қолипга ясаб олиб, кейин ҳар бир кийимга қўлда ёки автомат тарзда краскада босилади. Шу ҳайвонларни расмини кийимларга солиш шариатда тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.