Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақвимдаги хатоликми?

18:35 / 22.02.2017 | muslima | 2778

Ассалому алайкум! Муҳтарам администратор, тақвим борасида саволим бор eди.бугун 20-фeврал «muslimaat.uz»да бомдод кириш вақти 5:41, «муслима кундалиги» программасида 5:46, «islom.uz»да 5:39 буларнинг қайси бири тўғри? 31-дeкабрдан буён «islom.uz»нинг тақвимида 2007-йилнинг тақвими кўрсатаяпти. 2017-йил эмас. 2017-йилникини чиқаришни иложи борми? Ёки мeн тушунмаяпманмикан. Баъзан қазо рўза тутаётган инсон ухлаб қолиб уйғаниб ният қилиб оғзини ёпмоқчи бўганда бомдод кирган ёки кирмаганлигига иккиланиб қоляпти.
2. Аслида бомдод кириш вақтидан қанча олдин саҳарликни тугатган афзал?
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). 20-феврал куни бўйича muslimaat.uz саҳифасида берилган намоз вақтлари Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан чоп этилган "Тақвим"даги вақтлар билан бир хил. Муслима кундалиги дастуридаги вақт бўйича саволингизни дастурчига йўласангиз. "alkhorazmiy@gmail.com" islom.uz тақвими тўғирланди. Ноқулайликлар учун узр. 2). Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг диёрларда қуёш ердан 18° пастдалигида бамдоднинг вақти киради – деганлар. Етук уламоларимиз тажрибаларига биноан ҳам шу вақтда бамдоднинг вақти кириши кузатилган. Шу бамдод вақтини кириши 18°да белгилаган тақвимларга амал қилсангиз тўғри иш қилган бўлсиз. Шунда бамдод вақти киришидан 5-10 минут олдин еб-ичишни тўхтатсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat