Ваалайкум ассалом! Асло ундай хаёлга борманг. Инсоннинг яратилишида уни ҳеч қандай дахлдорлиги бўлмайди. Аллоҳ қандай хоҳласа шундай яратади. Аллоҳ яратган табиатни ҳеч ким ўзгартира олмайди ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Тоғ ўрнидан силжибди деса тасдиқ қилинглар, инсоннин табиати ўзгарибди деса тасдиқ қилманглар” деганлар. Кимдир жаҳли тез, кимдир бахл, кимдир сахий, кимдир ёлғонга мойил, кимдир шаҳвати ғолиб, кимнидир шаҳвати суст қилиб яратилинади. Буни ўзгартиришни асло иложи йўқ, инсон ўша табиатни поклашга, контрол қилишга бурилган ва ўша иши эвазига ажр олади. Ғазаби қаттиқ инсонларга Аллоҳ таоло ғазабларини ютишга буюрган. Эвазига эса бу ишлари уларни Аллоҳнинг энг суюкли бандаларидан бўлишига сабаб бўлишини баён қилган. Кимдир шаҳвати ғолиб қилиб яратилган. Инсон эса ўша шаҳватни ҳалол йўлдан қондиришга ва уни жиловлашга бурилган. Валлоҳу аълам!