Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Дин насиҳатдир" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб«Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» деб номланган китоб.

МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиламизнинг биринчи ва иккинчи рисолаларида Мужтаҳид уламолар томонидан Исломнинг мадори деб тан олинган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита ҳадиси шарифларини имконимиз борича ўрганган эдик. Ушбу рисолада Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда аввал бошлаган ишимизни баҳоли қудрат давом эттириш ниятидамиз. Бу ожизона ишимизда Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиланинг аввалги икки рисоласида «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ва «Ҳалол очиқ-ойдиндир» ҳадислари ба қадри имкон шарҳ қилинди. Мазкур икки ҳадиси шариф ҳам ўзида мусулмон банда ҳаётининг жуда кўп соҳаларини қамраб олгани учун уларда фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа соҳаларда сўз юритишга тўғри келди. Жамият ҳаётидаги турли ҳолатларга оид масалалар юзасидан баҳслар олиб борилди. Ушбу рисоламиздан ўрин оладиган ва сиз азизлар билан бирга ўрганмоқчи бўлиб турган ҳадиси шарифлардаги баҳс юритиладиган мавзулар аҳамият жиҳатидан аввалги икки ҳадиси шарифнинг савиясига яқин бўлса ҳам, қамров жиҳатидан ҳар бир ҳадиснинг мавзуси билан чекланади. Мисол учун, ушбу рисоладаги биринчи ҳадис насиҳатга, яъни холисликка бағишланган. Бошқалари ҳам шунга ўхшаш.

Кўпчилик катта имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар Исломнинг мадори деб атаган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб «Дин насиҳатдир» деб номланади. Мазкур ҳадиси шарифнинг матни қуйидагича:

Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир», дедилар.

«Ким учун?» дедик.

«Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.



Топ рейтинг www.uz Openstat