Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жобир ибн Абдуллоҳ

Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ал-Ансорий ас-Саламий, насаблари ансорларнинг ўртасидан бўлмиш Бани Саламадан. Оталари ва тоғалари билан «Ақаба» байъатининг иккинчисида бирга бўлганлар. Бу байъатда ансорлардан етмиш киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғалаба қозонишларига ҳисса қўшиш ва Исломни бутун ер юзига ёйишга аҳд қилиб, байъат беришган. Жобир розияллоҳу анҳу Бадр ва Уҳуд жангларидан таш¬қари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этган барча жангда қатнашганлар.

Жобир ибн Абдуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн тўққизта жангда бирга бўлдим. Бадр билан Уҳуддагина отамнинг монеъликлари сабабли иштирок этмадим. Отам вафот этганларидан сўнг, бирорта жангда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан қолганим йўқ», дейдилар.

Жобир ибн Абдуллоҳ саҳобаларнинг ичида кўп ҳадис ривоят қилганларнинг олтинчиси бўлиб, 1540та ҳадис ривоят қилганлар.

Жобир ибн Абдуллоҳ Миср ва Шомга борганларида одамлар у кишидан кўп илм ўрганар эдилар. Шунингдек, Мадинаи Мунавварадаги Масжидун Набавийда ҳам илм ҳалқалари бўлиб, унда тўпланганлар у кишининг илм ва тақволаридан кўп нафланардилар.

Жобир ибн Абдуллоҳ 74-ҳижрий санада Мадинаи Мунавварада вафот этдилар. Жанозаларини Онзак шаҳрининг волийси Абон ибн Усмон ўқидилар.



Топ рейтинг www.uz Openstat