Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имрон ибн Ҳусойн

Шахс | 1602

Имрон ибн Ҳусойн ибн Абд ибн Халаф Хузоий ал-Басрий, кунялари Абу Нажд. Ҳижратнинг 7-йили, Хайбар жанги йилида Исломни қабул қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир нечта жангда иштирок этган, Макка фатҳ этилган куни Хузоъа исмли саҳоба билан бирга байроқ кўтарган. Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида Басра аҳлига дийн илмларини ўргатиш учун юборилган, Али билан Муовия ўрталаридаги «Сиффийн» урушида иштирок этмаган, яъни бу кўнгилсиз ишга қўшилмаган уламо саҳобалардан эдилар.

Ҳасан Басрий «Басра шаҳрида Имрон ибн Ҳусойндан кўра фазилатли саҳобани кўрмадим», деганлар. У зот тақводор, зоҳид, ростгўй, Аллоҳнинг ишқида кўп йиғловчи саҳобалардан эдилар.

Имрон ибн Ҳусойн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 180та ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Абу Ражо Атторий, Матроф ибн Абдуллоҳ, Зирор ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Бурайда, Ибн Сийрийн, Абу Асвад Дуалий ва бошқа тобеъийнлар ривоят қилишди. Бу зот ҳижратнинг 52-йили Басра шаҳрида вафот этдилар.



Топ рейтинг www.uz Openstat