Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Мусо

Шахс | 1311

У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Қайс ибн Солим ибн Ҳазор ибн Ҳарбдир. Оналари Тоййиба бинти Ваҳб, кунялари Абу Мусо бўлиб, ўзлари Бани Ашъар қабиласидан. 

Бу зот Яманда таваллуд топдилар. Маккада Ислом зоҳир бўлган пайтда, ҳижратдан аввал мусулмон бўлганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан Яман соҳилидаги Зубайд, Адан шаҳарларига бошлиқ этиб тайинланганлар. Яман аҳлига Қуръонни ўргатиш учун юборилганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида бу киши Басрага, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида эса Куфага волий этиб тайинланган эдилар.

Биринчи марта Ямандан Маккага, иккинчи марта Маккадан Ҳабашистонга, учинчи марта Мадинадан Ҳабашистонга ҳижрат қилганликлари учун бу зот уч ҳижрат соҳиби деб аталадилар.

Ҳофиз Сижжистоний айтадилар: «Абу Мусо Ашъарийда Набийнинг саҳобаларида йўқ бўлган фазилат бор эди. У зот пок қалбли, саломат ниятли, кўп рўза тутувчи, кечаларини таҳажжуд намози билан бедор ўтказувчи улуғ саҳобалардан эдилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо Ашъарийни чавандоз паҳлавонларнинг сай­йиди деб атаганлар.

У зот 355та ҳадис ривоят қилдилар. Ҳижратнинг 44‑йили 63 ёшларида Куфада вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat