Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Толҳа ибн Убайдуллоҳ

Толҳа ибн Убайдуллоҳ Қураший ат-Тамимий. Бу улуғ саҳобани Абу Бакр розияллоҳу анҳу Исломга даъват қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келадилар. Толҳа Исломга биринчилардан бўлиб киради. 

Бу зот ҳижратдан олдин Маккада саҳоба Зубайр билан исломий биродар эдилар. Ҳижратдан сўнг Абу Айюб Ансорий билан биродар бўлдилар. Толҳа ибн Убайдуллоҳ жаннатга киришлари башорат берилган ўн саҳобанинг бири эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Толҳа ва Зубайр менинг жаннатдаги қўшниларим», деб марҳамат қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр кунида бу зотни хабарларни билиб келиш учун Шомга жўнатганлари сабабли, бу жангда иштирок эта олмадилар. Уҳуд жанги, Ризвон байъати ва булардан кейинги барча жангларда қатнашдилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким тирик юрувчи шаҳидни кўришни хоҳласа, Толҳага қарасин», деганлар. 

Бу зот ҳаммаси бўлиб 38та ҳадис ривоят қилдилар.  Бу ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Толҳа ибн Убайдуллоҳ Жамал воқеасида Али розияллоҳу анҳу билан бирга иштирок этдилар. Ҳижратнинг 36-санасида 62 ёшларида ана шу урушда шаҳид бўлдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat