Ассалому алайкум! Жанубий Корея давлатида ишлайман. Бу ерда вақт Ўзбекистондан тўрт соат олдинда юради. Намозларимни ўз вақтида адо этишим учун намоз вақтларини қандай аниқлайман?
Ассалому алайкум! Қариндош уруғлар силаи раҳмни йўлга қўйиш мақсадида оилавий «Пулли гап» ўтказадилар. Пулсиз бўлса кўпчилик қатнашмайди. Шу гапни ўтказиш гуноҳ эмасми?
Ассалому алайкум! Чет элда ишлаб чиқарилган атир, духи ва ҳар хил кремлардан фойдаланиш мумкинми? Мусулмон одамга улар ҳаром ҳисобланмайдими? Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Ҳозирги тўй-ҳашамларимизда спиртли ичимлик ичилган идишларни ичилмаганлари билан аралаштириб юбориш ва улардан барча бирдек фойдаланиши ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар мавжуд?