Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллохга ердам бериш

00:00 / 08.06.2011 | eski savollar | 1989
Ассалому Алейкум Шайх Хазратлари .Шайх Хазратлари инсон Аллохга ердам бериш мумкинми ? агар мумкин булса шуни кенгрок тафсир килиб берсангиз, Жудаям кизикиб колдим .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:“Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур”.Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга улар учун энг маҳбуб бўлган нидо ила мурожаат қилиб:«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз», демоқда.Албатта, бу илоҳий нидо мўмин-мусулмонларнинг ҳимматларини олий даражада қўзғаб, ҳар қандай оғир таклифни ҳам улар томонидан жон деб бажаришга олиб келади. Худди ана ўша таклиф нидодан сўнг бевосита келмоқда.«Аллоҳга ёрдам берсангиз» дегани, Аллоҳнинг динига хизмат қилсангиз, деганидир. Чунки, Аллоҳ таоло ёрдамга муҳтож эмас. Шунингдек, Аллоҳнинг дини ҳам ёрдамга муҳтож эмас. Парвардигори олам хоҳласа Ўз динининг ҳимоясини қилиб олади. Бу ерда бандаларга савоб ишлаш, ўз мақомини юксалтириш учун шароит яратиб берилмоқда, холос.Демак Аллоҳга ёрдам бериш Аллоҳнинг динига хизмат қилмоқ, Аллоҳнинг амрларига бўйсунмоқни билдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat