Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шумланиш ҳақида

00:00 / 17.01.2013 | eski savollar | 2500
Ассалому алайкум ҳазрат, Кеча интернет саҳифасида чиққан сафар ойидаги бидъатлар тўғрисидаги видео маърузангизни кўрдим. Бу менга жуда ёқди, ўйлайманки қолганларга ҳам бирдек ёққан. Шу маърузани кўра туриб менда бир савол пайдо бўлди тўғрироғи ўзимга томон пайдо бўлди. Сиздан илтимос ойдинлик киритишга ёрдам беринг. Табиийки ҳамма инсонлар туш кўради. Шулар қатори мен ҳам. Бир ишни чин дилдан ҳоҳлаб қилмоқчи бўлсам, Аллоҳни қудрати билан албатта туш кўраман. Агар тушимда от ёки янги кийим ёки илон кўрсам албатта, ўша нарсага эришаман. Олдиндан Аллоҳдан бўлиб қандайдир дил хираликлар бўлса сигир ва шунга ўхшаш тушлар кўраман. Аллоҳ сақласин, лекин кўнгилсизлик ва қийинчиликлар ҳам албатта кутилмаган томондан келади. Шу нарса менда қандайдир шу нарсага тайёргарлик рефлексини ҳосил килган. Лекин ҳамма нарса Аллоҳдан, енгиллик бергин Аллоҳ дейманда, ишимда давом этаман. лекин шу вақтга қадар албатта тушим ўнгидан келган. Саволим шуки, мендаги бу рефлекс менга шумланиш даражасини бериб қуймасмикин? Аллоҳ сақласин! Агар билмасдан гуноҳ нарсани ўйлаган бўлсам Аллоҳга тавба қилдим. Тўғриси шумланиш, деган сўзни аввал тушунмаган эканман. Қимматли гаплариз учун олдиндан раҳмат! Тўрт томониздан Аллоҳнинг раҳмати ўрасин! ОМИН.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзига ёқмаган туш кўрган одам уйғонганда чап тарафига уч марта туфлайди ва тушни ҳеч кимга айтмайди, шумланмайди. Ўшанда иншааллоҳ ҳеч нарса бўлмайди. Туш ҳақида китобларда ёзганмиз. Топиб ўқисангиз, бошқа кўпгина маълумотларни билиб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat