Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўлаб беришимизни сўрамоқда

00:00 / 08.06.2011 | eski savollar | 531
Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли устоз! Аввалги саволларимга берган жавобларингиз ва берган маслаҳатингиз учун Сизга қандай ташаккур билдирсам экан.... Ижозат берсангиз менинг биродарларимни мушкул муаммодан халос этадиган бир савол бермоқчи эдим. Мен уларнинг орасига нифоқ тушиб қолишлигидан қўрққанимдан сўраяпман. Сизнинг жавобингиз уларни ўзларига келтирса ажаб эмас. Чунки, ҳаммалари Сизнинг фатволарингиз билан иш қилишадиган йигитлардир. Улардан бири айтишича: "Бир дўстимизнинг машинаси билан беш киши бўлиб сафарга чиқдик. Сафар харажатлари ўрталикда бўлишига келишиб олдик. Сафардан қайтаётганимизда бошқарув машина эгасидан бошқа шеригимизнинг қўлида эди. Бахтга қарши йўлда нохуш воқеа содир бўлиб қолди. Яьни, биз машина билан катта харсанг тошга бориб урилдик... Бизлар юқоридаги келишувга асосан таьмир учун кетадиган барча харажатларни бешга тақсим қилиб уни таьмирдан чиқардик. Бу воқеалардан анча вақт кейин бояги дўстимиз машинани сотиб ўрнига бошқа автомобил олди. Бир фурсатдан сўнг бизларни ҳузурига чорлаб олдинги машинамдан $2200 зарар қилдим. Шуни менга тўлаб берасизлар, деди. Дўстимизнинг шу талаби шарьан тўғри бўладими?"Сизга ва оила аьзоларингизга Аллоҳнинг барокоти бўлишини сўраб Алоуддин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat