Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернетдаги тортишувлар

00:00 / 13.08.2012 | eski savollar | 1772
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Хазратим! Бизни синов дунёсида яратиб, тарбия қилган Аллоҳ Таолога оламдаги барча Ҳамдлар бўлсин! Олий Мавло яратганлари ичида энг буюги, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в)га чексиз дуруду саловотлар бўлсин! У киши(с.а.в)нинг аҳли байтлари ва асҳобларидан Аллоҳ рози бўлсин! Ислом нозил бўлганидан бери унга хизмат қилиб келаётган олиму фузалоларга, жумладан сизга ҳам Аллоҳнинг розилиги ёғилаверсин!Хазратим, мени чуқур афсус ва надоматга солган нарса шуки, ижтимоий тўр деб аталмиш интернет тизимида бўлиб ўтаётган тортишувдир. Ўзингиз биласиз, Аллоҳнинг Росули(с.а.в) Пайғамбар бўлиб танилганларидан кейин, У Зот(с.а.в)га турли қавмлар, динлар ва динсизлар томонидан таъна дашномлар бўлди. Турли куракда турмас гаплар билан У Зот(с.а.в)ни хақорат қилишди. Аммо Аллоҳ уларга кўрсатди...Мен бир танишимнинг ундови билан шундай тортишувлардан бирига кирдим. Аллоҳ уларга ўзи кифоя қилсин, юқорида айтганимдек, курукда турмас гаплар! Ажабланарлиси, ўзбек тилида ёзилаётган фикрлар...Яни уларнинг соҳиблари ўзбек йигитлари ва қизларидир. Баъзи бирлари, худдики ҳаммадан ақллидай, қолган динини, миллатини, минталитетини, шаънини яхши кўрганлар мутаассиб ва қолоқдай! Бундайларни биламан, интернетда ўтирволиб шундай ҳаракатлар ва низолар орқали пул ишлашади. Фитна-фасод чиқариб яйрашади. Мен мулоҳазаси тиниқ, имони бутун кишиларга қарата :"Сизлар бу тортишувга аралашманг, фикр билдирманг, фойдаси йўқ, бунақалар тушунишмайди!",-дедим. Аммо ўзим сабр қилишга тоқатим етмади. Ахир сабрни ҳам ўз чегараси бор ку, тўғрими, Хазрат? Ҳаммасини бирин-кетин мен ҳам куракда турмас (аммо фахш сўзлари эмас) сўзлар билан сўкиб кетдим, фикрлари хатолигини исботлашга уриндим. Аммо наилож, ўзим айтгандай фойдаси бўлмади! Мени тушунган инсонлар сўзимни олишди, фойдаси йўқлигини билиб, ёзмай қўйишди. Мен бир ўзим қолиб, ахири "сенларга Аллоҳ ҳидоят берсин, бошқа гапим йўқ!",- дедим. Улар кўпайганидан кўпаяр, менга қарши фикр билдиришга уринишар эди...Хазратим, узр, вақтингизни олдим! Тинглаганингиз учун раҳмат! Саволим шуки, биз мусулмонлар шундай холларда нима қилишимиз керак? Аралашмасак, дўстларимизни калака қилиб, сен ундоқсан бундоқсан, дининг унақа, дининг бунақа, деб ташлашади. Энг ёмони, улар Пайғамбаримиз(с.а.в)ни хақоарт қилишади. Шунга ҳам беэътиборлик қилсак, улар ўйлашмайдими, булар ўзи қўрқоқ, ҳич нарсани билишмайди, деб?! Аралашсак, асабимиз бузилади, айтган гапларимиз уларнинг бир қулоғидан кириб, иккинчи қулоғидан чиқиб кетади. Хазратим, агар ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман!Раҳмат, сизга, Хазратим! Илоҳим узун йиллар исломга хизмат қилишингизни Аллоҳ Таоло насийб айласин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фойда етишидан умидсиз бўлинса, овора бўлишнинг кераги йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat