Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждаи сахв

03:11 / 01.06.2019 | Abdulxay | 2517
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Муфассал номоз китобида Фотиҳадан кейин бир тасбех сукут қилса сажда сахв қилади дейилган экан Бизнинг имомларимиз базида бироз сукут қилиб худди қайсидир сурани ўқишни ўйлаб олгандек ёки бошқа юртларда хам ахвол шундай агар имом шундай қилса намозим гунохли бўладими? Уларда ҳам бирор бир хужжат борми шундай қилишлари учун? 2. "Зикр ахлидан сўранг "каналида хурмо билан сув бўлса сув билан рўзани очишлик суннатга хилоф дебсизлар. Хурмо бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сахарлик ва ифторликда танаввул қилган хурмоми ёки умумий хамма араб хурмосими? 3. Эридан талоқ бўлган аёл иддаси уч хайз эканини биламиз. Баъзи аёллар хайзи уч ойда баъзигиларники олти ойда келади. Агар хайизи уч ойда келса уч хайз тўққиз ой бўларкан, иддасини тўққиз ой эриникида ўтирадими ёки уч ойми? Баъзи домлалар тўққиз ой ўтиради деяпти.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бир тасбеҳ деганда бир рукунни ирода қилинади. Ундан мурод уч бор бемалол “Субҳаана роббиял аълаа” дея оладиган даражада ўйланиб қолишдир.
2).  Номи хурмо бўлса бўлди.
3). Икки ойда бир ҳайз кўрадиганлар ҳам уч ҳайз иддани эрининг уида ўтиришлари шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat