Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 29.12.2007 | eski savollar | 695
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари.Мен форумда янги ёш иштирокчиман.Саволим- мен яқинда сафарга чиқдим.Сафарда бир биродаримни учратдим.У 6 ойдан бери сафардалигини ва 6 ойдан бери намозини жамлаб ( пешин-аср шом-ҳуфтан ) қилиб уқиётганини айтди ва курдим.Мен бундай намоз уқиш фақат АРАФОТда бажарилишини уқиган эйдим.У биродаримга айтсам-у- бу сафарга чиққан одамга энгиллик,сафарда қийналмаслик учун ,сув таҳорат,шунга уҳшаш деди.Мен ҳайрон қолдим.Ҳонадонда турамиз ҳамма шароит яҳши- вақтла васий.Шундай уқиса буладими,жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У одамнинг қилаётган иши мутлақо нотўғри. Аввало ибодатни енгил қилиб намозни қаср қилиб ўқишга рухсат берилган сафар ўн беш кундан оз сафардир. Бир ерда ундан кўп турадиган бўлса, намозни тўлиқ ўқийди. Бизнинг мазҳабда сиз айтаётган жамлаб ўқишга рухсат йўқ. Жамлаш деганда бир намознинг охирги, иккинчисини аввалги вақтда ўқиш тушунилади бизнинг мазҳабимизда.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар устида бўлсалар Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини жам қилар эдилар».Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Муслим лафзида: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарда шошилиб турсалар Пешинни Аср вақтига кечиктириб, сўнгра иккисини жам қилиб ўқир эдилар. Шунингдек, Шомни кечиктириб у билан Хуфтонни жам қилиб ўқир эдилар», дейилган.Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб туририбдики, намозни жам қилиш сафарда шошилиб тургандагина ўқилган. Шунингдек, Пешинни охирги вақтига етиб бориб ўқиб, уни ўқиб бўлиши билан вақти кирган Асрни ҳам ўқиб олинган. Шунингдек, Шом ҳам охирги вақтига бориб ўқилиб, ундан кейин Хуфтон энг аввалги вақтида ўқилган. Намозларни бундоқ қилиб ўқишни Ҳанафий мазҳаби уламолари «Жами суврий» яъни, «Сувратдаги жам», дейдилар. Бунга биноан Пешин ва Шом намозлари охирги, Аср ва Хуфтон намозлари олдинги вақтда ўқилган бўлади. Чунки Пешиннинг вақти чиқиши билан Асрнинг, Шомнинг вақти чиқиши билан Хуфтоннинг вақти киради.

Топ рейтинг www.uz Openstat