Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳозир талоғингни бервораман деса

02:40 / 01 июнь | Ирода | 512
Ассалому алайкум! Эрим кўп ҳолларда жанжаллашиб қолсак гап қайтариб уришганим учун, арзимас кичик жанжаллар учун ҳам “ҳозир талоғингни бервораман” деб қўрқитмоқчи бўладилар. Ҳозир “талоғингни бервораман” деганларида ҳам талоқ тушиб қолмайдими? Арзимаган нарсалар учун ҳам талоқ берилаверса, оила парчаланиб кетавермайдими? Сизлардан илтимос, эркакларга кўрсатиш учун талоқ қайси ҳолатлардагина берилиши лозимлиги ҳақида батафсил тушунча беринг.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “Бериб юбораман” дейиш билан талоқ тушмайди.
Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat