Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноқ хақида гап ёки бидъат...

11:41 / 16.11.2018 | Nozima | 874
Ассалому алайкум! Мен ёшлигимда тирноқ хақида бир гап эшитгандим. Шу рост ёки ёлғонлигига ойдинлик киритиб олмоқчи эдим. Эшитишимча олинган тирноқни остонага эшик тагидаги оралиққа ташланса қиёматда дажжолни чалган чиройли мусиқасини эшитиб орқасидан эргашиб кетаётганда ўша остонага ташланган тирноқлари йўлидан ўсиб чиқиб йўлини тўсармуш. Кейин унитаз, ваннага ташланган тирноқлар хам бўлмасмуш, тирноғинг намда, дилинг ғамда қолади дешганди. Шу гапларга ойдинлик киритиб берсангизлар, илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тирноқ ҳам одамнинг бир аъзоси бўлгани учун уларни кўмиб қўйиш керак. Қабристонга бўлиши шарт эмас. Тук, сочларнинг ҳукми ҳам шу. Хусусан аёллар сочларини бегоналарга кўрсатиш ҳаром бўлганидек кесилган ва тароқдан тушган сочларини ҳам номаҳрамларга кўрсатиши ҳаром ҳисобланади. Қолган гаплар тўқима. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat