Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беморни ҳаққи

02:17 / 01 июнь | Ясина | 403
Ассалому алайкум! Онам ва қизимни 1 йил олдин онам рўза эканлар, ўша куни рамазон ойида лўли миллатига мансуб куёв қайнотасининг ласетти автомашинасида уриб юборган. Машина эгаси пулдор бой инсон, лўли. Катта мехпурушт экан. Онам пенсионер. Қизим мактаб ўқувчиси. Қизим ва ўғлимни онам боқиб қарашади. Мен турмушга чиқиб кетганман. Синглим ва мендан бошқа фарзандлари йўқ. Автоҳалокатдан кейин касалхонада 9 кунгина ёрдам берди холос, урган инсон. Онам 3 ой касалхонада даволандилар. Катта ва кичик операциялар ўтказдилар. Қизим қийинчилик билан оёққа турди, лекин улардан ёрдам бўлмади. Қизим 40 кун ётди касалхонада. Судга бердик пулдан ёрдам берсин деб. Суд ҳукми зарарни қоплаш, етказган шикастига деб 15 миллион пул чиқарди. Пулдан дарак йўқ. Яна қайта бердик. 3 миллион чиқарди суд. Ҳозиргача онам даволандилар ва яна даволанишлари керак. Ётган пайтларида касалхонада ҳар куни пул кетди. Улар ёрдам бермади. Қўллари яхши ишламай қолди, карахт. 1 йил деганда МИБ ходимлари беш юз минг сўм ундирибди. Онамни урган инсон смс жўнатибди “рўзагача бормагин” деб қарғабди пул берганига. Онам “бекор оляпман шекилли” деб ўйланяптилар. Пулни олишимиз нотўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Онангиз мазлума ҳисобланади, қайси аъзоси ишламаган бўлса ёки зарар етган бўлса ўша аъзоларининг бадалини тўлатиб олишига Аллоҳнинг наздида ҳам ҳаққи бор. "Кифоя" китобидан қуйидагича келган:
Бурунга, эркаклик аъзосининг учига, ақлга, ҳис қилиш аъзоларидан бирига, тилга – кўп ҳарфларнинг тўғри талаффузини ман этадиган қилиб ва соқол ҳамда сочга қайта ўсмайдиган қилиб талафот етказилганда, тўлиқ дия тўланади.
«Ҳис қилиш аъзолари» деганда кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳидлаш ва ушлаб кўришлар қасд қилинган.
Агар жиноят инсоннинг камолот сифатларидан бирига талафот етказган бўлса, инсоннинг жонига тенг кўрилиши оқибатида юқоридаги ҳукм қабул қилинган.
Албатта, бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятдан олинган: 

عَنْ عَمْرِو بْنِ حَزْمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ: وَفِي كِتَابِ النَّبِيِّ إِلَى أَهْلِ الْيَمَنِ: «أَنَّ مَنِ اعْتَبَطَ مُؤْمِنًا عَنْ بَيِّنَةٍ، فَإِنَّهُ قَوَدٌ، إِلَّا أَنْ يَرْضَى أَوْلِيَاءُ الْمَقْتُولِ، وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الدِّيَةَ مِائَةً مِنَ الْإِبِلِ، وَفِي الْأَنْفِ إِذَا أُوعِبَ جَدْعُهُ الدِّيَةُ، وَفِي اللِّسَانِ الدِّيَةُ، وَفِي الشَّفَتَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِي الْبَيْضَتَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِي الذَّكَرِ الدِّيَةُ، وَفِي الصُّلْبِ الدِّيَةُ، وَفِي الْعَيْنَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِي الرِّجْلِ الْوَاحِدَةِ نِصْفُ الدِّيَةِ، وَفِي الْمَأْمُومَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ، وَفِي الْجَائِفَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ، وَفِي الْمُنَقِّلَةِ خَمْسَ عَشْرَةَ مِنَ الْإِبِلِ، وَفِي كُلِّ أُصْبُعٍ مِنْ أَصَابِعِ الْيَدِ وَالرِّجْلِ عَشْرٌ مِنَ الْإِبِلِ، وَفِي السِّنِّ خَمْسٌ، وَفِي الْمُوضِحَةِ خَمْسٌ، وَأَنَّ الرَّجُلَ يُقْتَلُ بِالْمَرْأَةِ، وَعَلَى أَهْلِ الذَّهَبِ أَلْفُ دِينَارٍ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَصَاحِبَاهُ  

Амр ибн Ҳазмдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли Яманга юборган мактубларида:
«Ким бир мўминни қасддан ўлдирса ва бу собит бўлса, албатта, у ўлимга ҳайдаб борилади. Магар, ўлдирилганнинг валийлари рози бўлсалар, ҳайдалмайди. Албатта, бир жон учун хун юзта туядир. Бурунда, агар у таг-туги билан кўчирилган бўлса, тўлиқ хун, тилда тўлиқ хун, икки лаб, икки мояк ва закарда ҳам тўлиқ хун. Сулбда ҳам хун. Икки кўзга ҳам тўлиқ хун. Бир оёқда ярим хун. Бош мия қобиғигача ёрилганда учдан бир хун. Қорин, бош ва орқа томон бўшлиқлари ёрилганда учдан бир хун. Суяккача тери шилиб қўйилганда ўн бешта туя. Қўл ва оёқнинг ҳар бир бармоғига ўнтадан туя. Тишда бешта. Айбдор аъзоларда бешта. Аёл кишини ўлдирган эркак ҳам ўлдирилади. Олтин эгалари хунга минг динор берадилар», дейилган эди».
Насоий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.
Такрорни четлаб ўтиш мақсадида аввал ўрганилмаган масалаларга қисман тўхталиб ўтамиз:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга ўхшаш баъзи юртларга шариатнинг маълум ҳукмларини баён қилувчи мактублар юборган эканлар.
2. «Сулбда» дегани, умуртқа поғонасида дегани. Яъни биров иккинчи шахснинг умуртқа поғонасини синдириб қўйган бўлса, бутун бошли кишини ўлдиргандек хун тўлайди.
3. Биров иккинчи шахснинг икки кўзини ишдан чиқарса, тўлиқ хун тўлайди.
4. Бировнинг гўштини суягидан ажратиб, суяк устидага парданинг шилинишига сабаб бўлса, хунига ўн бешта туя бериши шарт бўлади.
5. Бировнинг айбдор аъзоларига зарар етказган, мисол учун, кўрмайдиган кўзни ўйиб олган, қурт еган тишни уриб туширган ёки шол қўлни кесган киши хунга бешта туя беради.
6. Бир эркак аёл кишини қасддан ўлдирган бўлса, уни ҳам қасос тариқасида ўлдирилади.
7. Бировнинг тилини ишдан чиқарган одам ҳам бир одамни ўлдирган каби тўлиқ хун тўлайди.
8. Бировнинг икки лабини ишдан чиқарган ҳам тўлиқ хун тўлайди.
9. Эркак кишининг икки тухумини ёки закари(жинсий олати)ни ишдан чиқарган одам ҳам тўлиқ хун тўлайди.
Худди шунингдек, баданда иккитадан бўладиган аъзоларда тўлиқ ва улардан бирида ярим дия тўланади.
Икки кўзнинг қовоқларига тўлиқ дия ва биттасиникига тўртдан бири.
Ҳар бир бармоққа ўндан бири.
Бош бармоқдан бошқасининг ҳар бўғинига учдан бири.
Бош бармоқникига ва ҳар бир тишга ярми.
Зарба туфайли манфаатсиз бўлиб қолган ҳар бир аъзога ўша аъзонинг тўлиқ дияси берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat