Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Франциядаги ишлар

14:48 / 19.01.2015 | Ulug`bek Mirkomilov | 1092
7-январ куни Францияда икки қуролланган шахс Чарлие Хебдо исмли карикатурачини ва яна 10 ёки 11 кишини отиб ташланганини хабарларда кўрдим. Чарлие Хебдо исмли карикатурачи Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбаримизни расмини чизганини ҳам кўрдим. Саволим: Жонини ҳавф остига қўйиб, ўша карикатурачини ўлдирган кишини Аллоҳнинг ҳузурида ҳукми қандай бўлиши мумкин? Ахир Исломда ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида карикатура қилиш бу катта гуноҳку?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга ўзимга ҳозиргина келган бир мактубдан парча юбораман. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Муҳтарам Ҳазрат! Фисқу-фужур хабарларни масхараомуз суратлар кўринишида чоп қилишни ўзига касб этган Шарли Эбдо журнали илгарироқ Хара Кири номи остида фаолият юритганида ҳам фақат кишиларни ва ҳодисаларни масхара қилиб келган. Кўпинча карикатура деб номланувчи бу масхара суратлар яланғоч кишилар, жинсий аъзолар ва ёки жинсий яқинлик кўринишида ифодаланган сонлари жуда кўп бўлган экан. Хара Кири номи остида ҳам бир бадбахтлик ошёни сифатида, бу журнал ҳар бир ҳодиса талқинига кўпинча тирик яланғоч фотосуратларни масхараомуз ва ҳақоратомуз шаклларда чоп этган. Мисол учун, епископларни қўлида хоч тутган ва авратини кўрсатиб турган аёлтабиат йигит кўринишида. Кейинчалик, Шарли Эбдо номига ўзгартирилган бу журнал, жуда кўп марталаб инсонга хос бўлмаган ишларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари “чўққисига чиқарилган” бир юртда амалга ошириб келган. Жумладан, яланғоч шаклда тасвирланган аёл суратини муслималарга нисбат бериш, насоролар ақийдасидаги “худо-ота”, “худо-ўғил” ва “руҳ” ларнинг инсон шаклини чизиб, уларни айтиб бўлмайдиган даражада фаҳшда машғул кўринишида ҳам тасвирлаган. Ўша аввалги суратларнинг бир қанчасини ҳозирги охирги чиққан сондаги ҳақоратомуз масхара-карикатуранинг муаллифи ҳам чизган. “Сўз эркинлиги ҳимояси” дейилаётган бир чўпчак-авраш ортида инсоннинг энг муқаддас ҳиссиётларини поймол қилишга ақли заиф бир қанча раҳбарлар ҳам киришиб кетмоқда, бунинг оқибатида ва шунинг ниқоби остида Исломга қарши катта ҳаракат жунбишга келтирилмоқда. Кетидан эса мусулмонларга бош кўтаришга ҳам имкон қолдирмаслик даражасида катта бир хуружга йўл очилиши тайин. Шунинг учун “сўз эркинлиги” қуролини ўша қуролни қўллаётганларга қарши мусулмонлар ҳам қўлласа яхши бўлар эди, деган фикр мени ушбу сатрларни ёзишга ундади. "Биз пайғамбарларни ажратмаймиз, жумладан, Мусо, Ийсо, Муҳаммад алайҳиссаломлар инсониятнинг бир жойдан олинган гавҳарларидир - бир макон ва замон Эгасининг расулларидир" маъносидаги шиор остида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ушбу ойда кўпроқ танитиш, у кишининг ҳаётлритўғрисида имкон қадар қисқа ва ихчам матнларни ёйиш, айниқса у киши алайҳиссаломнинг ўз вақтида бошқа дин вакилларига нисбатан қўллаган мисли кўрилмаган ҳукмлари ва тасарруфларини кўплаб мисол келтириш, яхши самара келтиришига умид бўлса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat