Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози

00:00 / 13.06.2011 | eski savollar | 709
Ассалому алейкумЖума куни иш жойимиздан жума намозига боришни иложи юқ. Иш жойимизда пешин намозини жамоат билан уқиб турамиз.Жума куни жума намозига боролмаганимиз тақдирда пешин намозини жамоат билан уқиса буладими?Кимдир булади дейди кимдир ёлгиз уқиш керак дейишябди. Аҳир жамоат намозининг савобидан қолиш ҳафи борЖавобингизни кутиб қоламиз Ҳазрат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволга яқинда жавоб берилган. Савол беришдан олдин излаб кўриш ва тайёр жавобни ўқиш керак. Биз ҳар бир кишига бир нарсани алоҳида-алоҳида такрорлаш билан овора бўлсак. Бошқа иш қила олмай қоламиз. - Узрли шахснинг ва бошқаларнинг мисрда Пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи танзиҳий–унча оғир бўлмаган макруҳдир. Чунки, улар Жумъа ўқишлари лозим эди. Улар Жумъа намозига бормай жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни қилиб қўйиб, яна, ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас. Шунингдек, узрли бўлмаганларнинг Жумъадан олдинги Пешинлари ҳам макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи таҳримий–ҳаром ўрнига ўтадиган макруҳдир. Чунки, булар Пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган Жумъанинг фарзини узрсиз тарк қилдилар. Модомики, ҳали Жумъа ўқилмаган экан, унга бориб қўшилиш пайидан бўлишлари керак. Аммо мазкур ишни қилишнинг ўрнига жамоат бўлиб Пешин ўқишлари Жумъага бориш ниятлари йўқлигини кўрсатади. Бу эса, умуман мумкин эмас. Жумъани ўқиб бўлинганда унга бориб қўшилишнинг имкони қолмаган бўлади. Агар Пешинни ўқиган одам Жумъага ҳаракат қилганда имом Жумъада турган бўлса, Пешини ботил бўлади. Биров Жумъадан олдин Пешинни ўқиб олди. Кейин Жумъага боришга ҳаракат қилиб қолди. Агар у ҳаракатни бошлаганда имом Жумъанинг амалларини бажариб турган бўлса, ҳалиги одамнинг ўқиган Пешини ботил бўлади.Жумъани ташаҳҳудда ёки саҳв саждасида топган одам охиригача ўқиб олади.Биров қавм Жумъа намозининг ташаҳҳудини ўқиб турган ёки саҳв саждасини қилаётган пайтда қўшилса ҳам, Жумъа намозини топган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat