Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намоз ҳақида

00:00 / 22.03.2009 | eski savollar | 237
Ассалому алайкум ҳурматли домла мен сизга бир савол билан мурожат қилмоқчи эдим намози шом ваҳтини бизга шундек о'ргатишган (кессакни отса ко'риме қоладигон даражагача шом вақти дейишган)намози шомни узур билан вақтида о'қий олмаса яни (кессак отса ко'ринме қоладигон ҳолатгача)намози ҳуфтонгача о'қиса бо'ладими? ёки намози ҳуфтондан кегинми? (&лт;&лт;&лт;агар намози ҳуфтонгача о'қилса у намоз қазо деп ният қилинадими ёки вақтики ҳам қазо ҳам демай о'қиладими&гт;&гт;&гт;)шу билан бирга қазо намозни о'қиш қоидаларини батафсил тушунтириб берсангиз...? аввалдан раҳмат (Оллоҳ барчаларимизни имонларимизи мустаҳкам қилсин омин!!!)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз айтган гаплар илмсиз одамларнинг гаплари. Сиз китоб ўқинг, ҳаммасини имлий асосда билиб оласиз.Шомнинг вақти қуёш ботгандан то шафақ ғойиб бўлгунча. Шафақ қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, Шомнинг вақти бор», деганлар.Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра Шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра Хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, Шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.Агар соатга қараладиган бўлса, қуёш ботгандан бошлаб то эллик дақиқа ўтгунча Шомнинг вақти бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat