Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан ўлим сўраб дуо қилиш гуноҳми?

00:00 / 14.06.2011 | eski savollar | 690
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ барчамизни ўзини тўғри йўлидан адаштирмасин! Ҳазрат ўзим ибодатни бошлаганимга ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Ҳайрли амалларим ҳам унча кўп эмас. Гуноҳларим бисёр, савобим қанчалигини албатта, Аллоҳ билади. Аллоҳнинг раҳматидан умидим бор.Мусулмон бўлиш жуда қийин экан, ён-атрофимдагиларнинг деярли бари фосиқлар, қийналиб кетдим. Аллоҳдан киши ўзига ўлим тилаб дуо қилишлиги гуноҳми? Нима қилай Ҳазрат маслаҳат беринг илтимос.Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Унинг ўрнига бахт тилаб дуо қилинг.Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:«Хаббоб бетоб ётганида уни кўргани кирдик. У ярасини етти марта куйдирганди. У:«Биздан аввал ўтган соҳибларимиз ўтишди. Улар учун дунё кам бўлмади. Биз тупроқдан бошқага арзимайдиган нарсани топдик. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тилаб дуо қилишдан қайтармаганларида, мен уни тилаб дуо қилардим», – деди».«Кейин бир куни ҳузурига борсак, у девор уряпти ва: «Мусулмон қилган ҳар бир нафақасига савоб олади, фақат, тупроққа аралаштиргани мустасно», – деди».Хаббоб розияллоҳу анҳу вақт ўтиши билан одамларнинг дунёга берилиб кетганидан афсусланиб, ўзлари билан ҳамфикр бўлган катта саҳобаларнинг дунёга мубтало бўлмай ўтиб кетганларига ҳавас қилмоқдалар.У киши мазкур зотлардан орқада қолганларидан афсус қилмоқдалар. Ундан кўра, мен ҳам ўшаларга қўшилиб ўлиб кетсам, яхши бўлар эди, деб дуо қилишга эса иложлари йўқ. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тилаб дуо қилишдан қайтарганлар.Иккинчи ривоятда Хаббоб розияллоҳу анҳу тузалиб қолганларидан кейин дунё ишини қилаётганлари ҳақида хабар келган. Бундан ўзининг ҳаёти учун керакли ишни қилган одам дунёга берилган шахс сифатини олмаслиги келиб чиқади.

Топ рейтинг www.uz Openstat