Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҒАЗАБ ҲАҚИДА

00:00 / 15.06.2011 | eski savollar | 790
Ассалому алайкум ҳазрат,'руҳий тарбия ' китобингизда ёзилган "но о'рин г'азаб " мавзусини о'қигандим .ундаги имом г'аззолий айтган со'зларда : Имом Ғаззолий ғазабнинг даражалари ҳақида сўз юритиб шундай дейди: «Одамлар ғазабнинг қувватида уч даражада – тафрийт (камчилик), ифрот (ортиқчалик) ва мўътадилликда бўлурлар».Тафрийт (камчилик) ғазаб қувватининг бутунлай йўқ бўлиши ёки заифлигидир. Бундай инсон ҳамияятсиз одам дейилади ва жуда ҳам маззаммат қилинади. Шунинг учун ҳам имом Шофеъий: «Кимнинг ғазаби қўзғотилганда ҳам ғазаби чиқмаса, эшакдир», деган.Бу даражанинг самараси аччиқ бўлади. Бундай одамлар ўзига номуссизлик ва хорликни раво кўрадиган бўладилар.Ифрот (ортиқчалик) ғазаб сифати ғолиб бўлиб, ақл, дин ва тоат чегарасидан чиқиб кетишгача олиб боради. Ундай ғазабда одамнинг қалб кўзи ҳам, назари ҳам кўр бўлади, тафаккур ва ихтиёр қолмайди. Ғазабдаги мўътадиллик мақталган ҳолат бўлиб, унда киши ақл ва диннинг ишорасига мунтазир бўлиб туради ва ҳамият лозим бўлганда қўзғолади, ҳилм керак бўлганда босилади. Ғазабни мўътадил ҳолда ушлаб туриш Аллоҳ таоло бандаларидан талаб қилган мустақимлик ҳолатидир. Ана ўша ўртачаликдир.Бас, ким ўзида ғазабда футурга кетиш, ҳатто рашки сусайиб қолганини ёки ўзига мос бўлмаган хорликни ҳам қабул қилишга мойилликни ҳис қилса, нафсини даволаши керак. Ким ўзида ноўрин ғазаб, ҳаддан ошишини, ман қилинган ишларни қилишга рағбатни ҳис қилса, ўзидаги ғазаб оловини ўчириш ҳаракатида бўлсин.Ба'зи исломий одамлар тақдирдаги ҳамма кичик ва катта ишларни оллоҳнинг тақдиридан деб хисоблаб г'азабланиши керак бо'лган пайтда ҳам г'азабланмайдилар . бундей ҳолат менда бо'либ туради , бу ҳудди беэтиборликка о'хшайди , шуни учун Имом Г'аззолийни "Тафрийт (камчилик) " деганларига то'г'ри келиб қоладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳа.

Топ рейтинг www.uz Openstat