Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилмоқ жоиз?

15:57 / 14.03.2019 | Shohjahon | 2563
Ассалому алайкум! Ҳар доим бир нарсани эшитсам ёки ўқисам кўнглимдан ҳар хил хаёллар ўтади. Яъни қачонки Аллоҳ бизни яратганида жаннатий ёки дўзахийлигимизни белгилаб яратган бўлса, биз қандай қилиб жаннатга эришишимиз мумкин? Агар у белгиланмаган бўлсачи? Аниқроқ айтсам биз буни ўзгартира оламизми? Жаннатий қилиб яралиб дўзахга ёки аксинча дўзахий қилиб белгиланиб жаннатга тушиш мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Банданинг иши Аллоҳ буюрганларини бажариб, қайтарганларидан қайтиш. Тақдир белгиланиши “Сен шунга мажбурсан, хоҳласанг ҳам хоҳламасанг ҳам”  дегани эмас. Унда инсон бошқа жонсиз нарсалар каби бўлиб қолар эди. Ҳаётда кўриб турибмизки, инсон бирор бир дарахт эмаски бир жойга ўтқазиб қўйсангиз ўша ерда кўкариб, мева бериб у жойдан бошқа жойга асло силжий олмаса. Бирор нарсанинг оқибати нима бўлишини билиш турлича бўлади. Масалан: устоз ўз шогирдларини ўқитиб уларнинг қаси бири имтиҳондан қандай баҳо олишини билади. Ихтирочи ихтиро қилган нарсаси қанча хизмат қилиши, қайси ҳолатда бузилиши ва неча йилда ишдан чиқишини билади. Аллоҳ таоло бандаларининг оқибатини билиши эса бошқаларнинг билишидан кўра мукаммалдир. Устоз шогирдини ўзи билган баҳони олишга мажбур қилмаганидек, Аллоҳ таоло ҳам Ўзи билган оқибатга бандасини мажбур қилмайди. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг. 

http://savollar.islom.uz/wparxiv/119709

Топ рейтинг www.uz Openstat