Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги вакилга улуш ажратиш

17:07 / 05.06.2019 | Shuhrat | 1527
Ассалому алайкум! Мен қурилиш ҳом-ашёларини россиядан импорт қилиб сотаман(асосан тахта). Бозорда бошқаларга қараганда бирмунча арзон сотганлигим сабабли баъзи қурилиш компания ёки уларнинг вакиллари менга 6 ойлик ёки 1йиллик таклиф билан келишади. У вакилларнинг таклифига кўра, улар менинг маҳсулотларимни қурилиш фирмаларига реклама қилишади ва манзилимни беришади. Мен таклиф этаётган нархлар ҳаридорларга ҳам ёқса 6 ой ёки 1йил йиллик шартнома тузамиз. Мени таклиф қилган ўртадаги киши учун шу муддат давомида ҳаридор ойма-ой қанча товар олса уларга ҳам ойма-ой кўрган фойдамдан улуш ажратаман. Ўртадаги кишининг улушини ҳаридорга сотадиган товарим устига қўймайман. Фақат ўз фойдамдан бераман. Баъзи ҳаридорлар бир неча йилдан бери мендан ойма-ой ҳом-ашё олишади. Уларни менга далолат қилган ўртадаги киши учун ҳам ўз фойдамдан ажратиб боравераман. Баъзи ҳамкасбларим бу ишингиз жоиз эмас, бир марта сизни далолат қилган кишига ойма-ой пул ажратманг, бир марта мукофот берсангиз етади дейишади. Мен ойма-ой бераётган пулимни ҳаридорнинг елкасига юкламаяпман, аксинча ўз фойдам улуш қилиб беряпман десам барибир нотўғри дейишди. Муҳтарам устозлар, шу ҳолатда ишлашим тўғрими? Ўзингиз айтгангиздек хизмат ҳақини мижознинг зиммасига юкламасангиз бўлди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Ўзингиз айтгангиздек хизмат ҳақини мижознинг зиммасига юкламасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat