Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Памидор

00:00 / 16.06.2011 | eski savollar | 2439
Мухтарам УстозУстоз Памидорни сотиш холати юзасидан савол пайдо булганди.Памидорни пишмаган озгина кук аралашганларини остига ва пишган доналарини устига куйиб сотиш жоизми, бир канча вакт утгандан сунг тагидаги пишмаган доналар пишиб колмокда шу сабабли.Устоз яна бир савол беришга ижозат берсангизУмуман олганда савдо махсулотларини яхшисини бирорта бир чукуррок идиш булса, шу идишнинг уст кисмига териб куйишлик жоизми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу иш мутлақо жоиз эмас.- Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандоқ сотаяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у Зотга қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ, деб ваҳий қилинди. У Зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан эмасдир, ким алдаса», дедилар». Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.Имом Муслим ва имом Термизийнинг лафзида: «У зот: «Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.«Буни одамлар кўришлари учун таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар».Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ноўрин фойда кўради. Иккинчидан, ёмғир теккан буғдой сақласа, турмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун уни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ бўйича бир қанча фойдалар олинади:1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга эканлиги. 2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб текшириб кўришлари шуни кўрсатади.3. Савдо молида айби бўлса, уни харидорга айтиши ёки кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб туриб олса, ўзининг иши.4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мендан эмас» деганлари, менинг динимда эмас, деганларидир.Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик. Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молни ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ. Яхши сифатли молни кўргазмага қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб. Аввалгиларга ўхшаб, ёмғир тегиб қолувди, де¬йиш йўқ, зироат маҳсулотини бозорга узиб ёки териб олишдан олдин, албатта, томиридан сув ичиб тўйиб олганича сув қўйилади. Кейин маҳсулот торозу босадиган бўлгач, бозорга олиб чиқилади. Албатта, уни еган одамни эса дард босади. Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганлар ҳам йўқ эмас. Қўйингки, инсон боласининг ақлига сиғмайдиган нарсалар, ҳийла-найранглар бозорда учрайди. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?! Аллоҳ таолодан қўрқиш керак. Алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади. Эгасига юқмайди. Бошига битган бало бўлади. Қиёматда ҳам шарманда қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat