Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арок ичишни тарк килиш йули

00:00 / 18.06.2011 | eski savollar | 7656
хурматли Устоз! АЛЛОХ умрингизни зиёда килсин. Ёзган саволларимга берган жавобларингиз учун минаддорман. Устоз хозирги вактда жуда хам купчиликни кийнаётган яна бир масалада "алкоголизм" хакида саволим бор эди. Бу мавзуда савол беришимга туртки булган сабаб шуки, купчилик биродарларим уз оталарининг арок ичишга муккасидан кетганлигидан уялиб уйлана олмай, дустларининг орасида бош кутаролмай юрганлигидан шикоят килишлари. Ва яна узимнинг хам бир амаким бор, у киши хам жуда куп арок ичади, уйида доим нотинчлик ва энг сунг хотинига уч талок бериб, яна мен талок бермадим деб яшаб юрибди. Шу сингари холатлар хозирда жамиятимизда куп булмокда. Бундай холларда бизга ухшаб боши котганлар талайгина. Бир куни бир илмли киши билан сухбатимиз чогида у киши арок ичишни ташлаш хакида бир гап айтди, "( Кимки хамир тайёрлайдиган идишга Куръондаги "МОИДА"сурасининг (90-91-92) оятларини араб тилида "ЗАФАРОН" суви билан ёзиб устидан хамир тайёрлаб, нон пишириб шу нонни арок ичайдиган одамга едирса, АЛЛОХнинг изни билан арок ичишни тарк килади.)" деган гапни айтди. Устоз саволим шуки, шу айтилган гаплар хакикатга канчалик якин, бидъатми, иримми, ёки тугрими ва яна "ЗАФАРОН" суви кандай сув. Одобсизлик килганим учун минг бор узр. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу бидъат - ирим.

Топ рейтинг www.uz Openstat