Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонага текшириб борса нима бўлади

21:11 / 18 июнь | Jamoliddin | 570
Ассалому алайкум! Бир жиянимни аёли жиянимни кечки пайт кўчага чиқишларидан шубхаланиб ишхонага текширгани бораман, нима қилиб юрганинги суриштираман дебди. Жахл устида жияним агар борсанг ўша куни уч талоқсан деган. Оилада ўзаро жанжаллар бўлиб туради. Аёл жахл устида эрининг ишхонасига текширишга бориб қолиш хавфи йўқ эмас. Агар борса уч талоқ тушади. Буни олдини олиш учун жияним шу гапини қайтиб олса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда айтган гапдан қайтиш деган гап йўқ. Хусусан талоқ борасида. Бориши билан уч талоқ тушади. Уч талоқни ҳукмини билишса керак.
Бир киши уч талоқни бирор шартга таълиқ қилиб аёлига: “Агар отангни уйига борсанг уч талоқ” деса ва у эр аёлини ота уйига бориб келишини ҳам, уч талоқ тушмаслигини ҳам хоҳласа, эр юқорида ўтган иккинчи суратга биноан иш тутади. Шарт топилишидан олдин эр аёлига бир боин талоқ беради ва идда тугагандан кейин аёл отаси уйига бориб келади ёки бир ражъий талоқ беради. Идда тугаши билан ражъий талоқ боинга айланади ва аёл отаси уйига боради. Эр шундан кейин иккинчи никоҳ билан у аёлга уйланса ва талоқ таълиқ қилинган шарт топилса, бас талоқ воқеъ бўлмайди. Лекин, бу ҳийла “кулла ма” лафзидан ўзга шарт предлоглари учундир. Чунки, “кулла ма”га бу ҳийла ўтмайди.
Агар ҳийла қилингандан кейин идда вақтида аёл отаси уйига бориб келса, таълиқ қилинган уч талоқ воқеъ бўлади. Чунки, идда мабойнида бир томондан аёлда никоҳ боқий ҳисобланади. Бизни ҳузуримизга келишса тушинтириб қўямиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat