Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо бўлган рўза

12:54 / 21.06.2019 | Bilol | 2328
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қазо бўлган рўзага ният қилиб сахарлик вақтида дуо ўқиш керакми ёки шарт эмасми? Масалан: Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона – деб. 2). Қазо бўлган рўзани тутмоқчи бўлган одам шомдан субхи содиқ вақти кирганча ният қилиб олиш керак экан. Мен субхи содиқ вақтидан 3-4 дақиқа ўтгандан сўнг қазо бўлган рўзамни тутишни ният қилиб оғзимни ёпдим, лекин субҳи содиқ вақтидан кейин таом ҳам сув ҳам татимадим. Менинг қазо қилиб тутган рўзам тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қазо рўза тутишни ният қилдим дейилса бўлди.
2). Йўқ. Бамдод вақти кирмасидан олдин ният қилиш керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat