Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли х,олатга утадими?

00:00 / 31.05.2011 | eski savollar | 723
Шайх х,азратлари. Аллох, :жж га беадад х,амду санолар, Пайгамбаримизга :саw чексиз дуруду салавотлар, сониян сиз жанобимизга баракотли умр ва тан сих,атлик тилаган х,олда саволимни берсам. Х,урматли Шайх х,азратлари мен оилам ва углимни бир неча бор к,айта даволатганим сабабидан кишилардан анчагина к,арздор булиб к,олдим. Бунинг устига оилам х,али х,ам тузалгани йук,. Даволатишим учун яна анчагина маблаг зарур. Касбим ук,итувчилик. Шу сабабдан ёзги таътилдан фойдаланиб бошк,а иш аник,рок, айтсам мардикорчилик к,илмок,чиман. Лекин бир масалада к,ийналияпман. Бу йил маълумки рамазон ойи август ойида бошланади иншааллох,. Агар рамазон рузасини тутмок,чи булсам бор йуги 1,5 ой ишлашим керак. Чунки ёзнинг иссик, ойларида х,ам огир ишда ишлаш х,ам руза тутиш учун камрок, ишлаш керак булади. Бу эса иш берувчига маък,ул келмайди албатта. Бу муддатда эса мен етарли маблаг тополмайман. Шу сабабдан юк,оридаги х,олатимни х,исобга олган х,олда таътилда тулик, ишлаб рузани кейинги ойларда тутиб берсам узрли х,олатга утадими? Илтимос х,ак,к,имга дуо к,илинг. Аллох, :жж мушкулларимни осон к,илсин, оиламни дардига шифо берсин, узининг тугри йулидан адаштирмасин. Аллох, сизга икки дунё саодатини насиб к,илсин. Омийн АЛЛОХ,У АКБАР.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ мушкилларингизни осон қилиб, оиланингизга шифо берсин, ибодатларни тўлиқ адо этишни насиб этсин! Саволингиз жавобига келсак, фиқҳ китобларимизда бу ҳақда қуйидагилар айтилган: Агар касбини тарк этса куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутганда касбини қила олмай қоладиган бўлса, узрли ҳисобланади. Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар киради. Улар саҳарликни қилиб рўзани ният қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса, рўзани очиб, кейин қазосини тутадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat