Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхурлик

00:00 / 24.06.2011 | eski savollar | 7279
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Бир саволим бор эди. Кредит яъни судхурликни харом килинишини асл мохияти нимада. Сайтдан кидириб тополмадим. Агар сайтда булса адресни кандай. Узр арзимас савол билан кимматли вактингизни олган булсам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Кредит ажнабийча - русча сўз. Ўзбек бўлганингиздан кейин ўз тилингизни ўрганинг. Бу сўз бизнинг тилимизда “қарз” дейилади. Қарз судхўрлик дегани эмас. Судхўрлик қарзнинг устига фойда олишдир. Буни рибо дейилади.«Рибо» луғатда «зиёда» маъносини англатади. Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвазсиз ортиқча мол олишга айтилади.Рибо — судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик орттиришдан иборатдир. Бир инсон ночор бўлиб, иш юритишга, оила тебратиб бола-чақа боқишга сармояси қолмай, пулдор кишининг олдига ҳожатини айтиб борса, унга садақа ёки яхши қарз беришнинг ўрнига, судхўрлик юзасидан муомала қилади. Яъни, мен сенга маълум муддатга, маълум миқдор пул бераман, сен бу пулни бунча фоизга кўпайтириб берасан, дейди. Агар тайинланган муддатдан кеч қолса, яна устига фоиз қўшилади ва ҳоказо. Шундай қилиб, бир тоифа одамлар бошқаларнинг ночор ҳолидан меҳнатсиз бойлик орттириш учун фойдаланадилар. Рибохўрлик бор жамиятда ноҳақлик, иқтисодий зулм авжга чиқади. Оқибатда мол-мулк бир гуруҳ судхўрларнинг қўлига ўтиб қолиб, жамият уларнинг хоҳишига биноан яшашга мажбур бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat