Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умидвор бўлиб дуо қилиш тақдирни ўзгартирадими

08:29 / 28.06.2019 | Behzod | 2819
Ассалому алайкум! Амаллар хотималарга қараб ўлчанади Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бизга содиқ (ростгўй) ва масдуқ (Аллоҳ тарафидан рост ваъда берилган) зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисни айтганлар: «Дарҳақиқат, ҳар бирингиз онасининг қорнида қирқ кун ичида «нутфа» (томчи сув) ҳолида жамланади, сўнгра худди шунча муддат ичида «алақа» (лахта қон) ҳолида бўлади, сўнгра худди шунча муддат ичида «музға» (бир парча гўшт) ҳолида бўлади. Сўнгра унга бир фаришта юборилади ва унга шу инсон аҳволи-тақдирига тааллуқли бўлган тўрт нарсани: ризқи, ажали, амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш фармон қилинади, сўнг унга жон пуркалади. Албатта, бир киши дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаҳаннам ўртасида бир газ (ярим қадам)гина масофа қолади. Шунда унинг китоби (Аллоҳ таоло унинг жаннатий эканлиги ҳақида азалда ёзиб қўйган тақдири) ўзиб кетиб (яъни ундан ғолиб келиб), жаннат аҳли амалини қилади-да, жаннатга кириб кетади. Яна бир киши жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаннат ўртасида бир газгина масофа қолади. Шунда унинг китобида (Аллоҳ таоло унинг дўзахий эканлиги ҳақида азалда ёзиб қўйган тақдири) етиб келиб (яъни ундан ғолиб келиб), дўзах аҳлининг амалини қилиб қўяди-да, дўзахга кириб кетади» (Имом Бухорий ривояти). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ҳар бир банда нимада (яъни, қандай амаллар устида) вафот этган бўлса, шунда тирилтирилади» (Имом Муслим ривояти). Юкоридаги хадисга биноан биз бандаларнинг такдири она корнидалигимизда белгилаб қўйилган бўлса, Аллоҳнинг ибодатида юрсагу лекин тақдиримизда жаханнамга тушиш ёзилган бўлса (Аллоҳ сақласин), Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб жаннатни сўрасак тақдиримиз ўзгариши мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳар бир инсон ҳидоятни сўраб дуо қилиши, ҳар бир қилган амални Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиш керак. Ҳадисларни шарҳловчи уламоларимиз ўша охирида адашиб кетувчи инсон ҳақида “У аввалги ишларини ҳам Аллоҳнинг розилиги учун қилмаган бўлади” деганлар. Ибн Ражаб Ҳанбалий “Инсоннинг хотимасининг хунук бўлиши инсонлар билмай кишининг ўзига маълум бир қабиҳ иши туфайли бўлади. Уни Аллоҳ билан бандадан бошқа ҳеч ким билмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat