Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратдан тушган сув

18:53 / 25.12.2020 | Azamatjon | 1267

Ассалому алайкум! Соиб ибн Язид ривоят қиладилар: «Холам мени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бориб: «Ё Расулаллоҳ, синглимнинг ўғлининг оёғи оғриб қолди»,— дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошимни силадилар ва мени «барака топғил» деб дуо қилдилар, кейин таҳорат олдилар. Таҳоратдан тушган сувдан ичдим, кейин Расулуллоҳнинг орқа томонларига ўтиб турдим, шунда икки кураклари ўртасида олмадек келадиган Пайғамбарлик муҳрини кўрдим». Шу хадисда ерда оқаётган сув назарда тутилябдими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юз қўлларини ювдилар ўшандан тушган сувни ичганлар. Ўзимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қиёс қилмаслигимиз керак. У зотининг муборак баданидан тушган сувни ўзимизни гуноҳкор ва кир баданимиздан тушган сувга ўхшатмаслигимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat