Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номозга ухлаб қолиш

09:48 / 03.07.2019 | Ravshanbek Karimov | 2721
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен ҳозирда Россиядаман. Бу ернинг вақти билан хуфтон вақти 23:46да киради, бомдод эса 2:48да киради. Мен шу кунларда хуфтон номозига турсам бомдод номозига тура олмаяпман. Бу ҳолат баъзида бўлиб қоляпти, шунга менга маслаҳат беринглар нима қилсам ёки қайси оятни ўқиб ётсам ухлаб қолмайман? 2). Агар яна ухлаб қолсам бомдад қазосини қачон ўқишим керак? Бугун турсам қуёш чиқишига 9 минут қолибди, тахорат олгунимча 1 дақиқа қолди. Шу вақтда нима қилишим керак? 3). Пайғамбаримизда шундай манода хадис келганми яни : ким номозни эсидан чиқарса ёки ухлаб қолса эслаган вақтида ёки уйқудан турган вақтидаёқ номозини ўқиб олсин чунки уни вақти шудир. Шу хадис сахихми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ният қилиб Оятул Курсийни ўқиб ётинг.
2). Қуёш чиққанидан кейин ўқийсиз.
3). Ҳа, шундай ҳадис бор. Лекин бизнинг мазҳабимизда қуёш чиқаётган вақтда кутиб туриб, чиққанидан кейин намоз ўқилса шу ҳадисга амал қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat