Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умумий саволлар

09:54 / 03 июль | Жахонгир | 1104
Ассалому алайкум! Қалбида заррача иймони бор одам боласи, килган гунохлари учун бир қанча муддат дузахда азоблангандан кейин жаннатга киритилиши хақида "Дўзахдан охирги чиқадиган одам" номли маърузасида тинглаб қолгандим. Ушбу маърузадан агар тушунишим бўйича шундай бўлса, Аллоҳнинг йўлида доим ибодатда бўлувчилар хам, "қалбинг тоза бўлса, бўлди" деювчи умуман намоз ўқимайдиган, гунох-маъсиятларга ботиб юрувчилар хам, хуллас барча мумулмонман деб юрувчилар барибир жаннатга кириши мумкинлигини ўзимча тушундим. Ушбу маърузадан сўнг, манда барибир хамма жаннатга тушаркан деган тушунча пайдо бўлди. Шунга ўйланиб қолдим: ибодат қилган хам, ибодат қилмаган хам барибир жаннатга тушаркан. Шу холатдан сўнг манинг ибодатларга сусткашлигим бошланди. Шунга азиз устозлар, шариатимиз юзасидан керакли маслахатларингизни кутиб қоламан. Олдиндан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қандай бўлса ҳам жаннатга тушиш учун иймон билан дунёдан ўтиш зарур. Иймон билан ўтиш учун эса амал зарур. Сиздаги ҳолат шайтоннинг ҳийласидан бошқа нарса эмас. У сизни дўзахдан кейин ҳам барибир жаннатга тушасан эканку деб қилиб турган амалларингиздан маҳрум қилиб охири иймонингиздан ҳам айримоқчи бўлмоқда. Сиз тез истиғфор айтиб Аллоҳга тоат ибодатда маҳкам бўлинг. Қолаверса сиз дўзах азобини енгил фаҳмлагансиз. Шу ерда эътибор бериш керак бўлган бир нуқта бор. Жаннатга кириш бошқа, бирданига дўзахга тушмасдан, азобланмасдан биринчилардан бўлиб жаннатга кириш бошқа нарса. Мўмин қалбида заррача иймони бўлса кунлар келиб бир кун жаннатга кириши аниқ. Аммо гуноҳга булғанса, намозларни тарк қилса, ҳаромларга қўл урса Аллоҳ таоло ундайларни дўзахга туширишини айтган. “Нима бўлса ҳам мўмин бўлсак бир кун жаннатга кирар эканмизку” деган нарса шайтоннинг алдовидир. Чунки ҳадисда бир вақт намозни тарк қилган бир ҳуқуб дўзахда бўлади – дейилган. Ҳуқубни тафсир қилганлар 80.000 йил деганлар. Оятда қиёматнинг бир куни бу дунёнинг 1000 куни каби эканлиги айтилган. Охиратни чеки бўлмагани учун қайта ўлим ва қайта қиёмат қоим бўлмагани учун бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ҳадисда дўзах аҳлининг энг енгил азоб тортувчиси Абу Толиб эканлиги ва унга дўзахда оловдан ковуш кийдирилиши ва унинг таъсирида мияси қайнаб туриши айтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat