Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўгай она

23:11 / 07.07.2019 | Saida Mirzaahmedova | 1920
Ассалому алайкум! Биз оилада 4 кишимиз онам ман синглим ва ўғлим биз хаммамиз онамнинг онасиникида яъни бувимнинг ханадонларида яшаймиз. Уйда тоғам 2 фарзанди хотини ва бувимла бор. Яъни 10 киши яшаймиз ҳоламнинг 2 ўғли хам яшайди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим тоғам ўтмишида фохиша бўлган аёлга уйланган. Тоғамнинг биринчи хотини билан яъни болларини онаси билан ажрашган болалар отасининг қўлида қолган. У уйдаги фохиша тоғамнинг бувимнинг ёнларида кўз бўямачилик қилиб яхши гапиради хеч ким бўлмаганида болаларни туртиб “САНЛА НОНКЎРСАНЛА МАНИ РАХМИМНИ КЕЛТИРАМАН ДЕБ ЙИҒЛАМА МАН САНЛАГА РАХМИМ КЕЛМИДИ дейди. Бу гапларини ман кўп эшитаман, лекин уйи бузилмасин тоғам яна ажрашмасин деб индамасдим, лекин чидолмадим. Уни уйдан хайдадим, роса қаттиқ жанжал бўлди, ман унга хамма гапни юзига айтдим у боллаларни уришолмаслигини улада хаққи йўқлигини ўзи фарзанд туғмагани учун фарзанд нималигини билмаганини юзига айтиб ташладим. Ман бу саволни айтиб хеч кимдан маслаҳат ололмиман, Аллоҳ ризоси учун манга йўл кўрсатинглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айтганларингиз асл ҳақиқат бўлса етимларни химоя қилиб тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat