Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кайнота ва келин

17:30 / 12 июль | Orzu | 1844
Ассалому алайкум! Бу саволни беришимдан жудахам хижолатман, лекин маслахатингизга мухтожман. Рўза ойининг ўрталарида ифторликка яқин қолганда қайнотам ўғлимни сочини олдириб келаман деб қолдилар, ман адажон бу ишни эртага қолдирсак майлими, бугун кеч бўлди, рўза оғизсиз, ифторликка улгирмай қоламиз, хам ўғлим шомоллаган бошини хар куни юволмиман. Орада бир икки кун ўткизсак нима дисиз - дейишим билан қайнотам мани уят сўзлар билан хақоратлай кетди. Камига уйдан қайчи олиб чиқиб, 5 ёшлик ўғлимни орқасидан қувлаб “сочингни бошинга қўшиб олиб ташиман, ифлосни боласи” дея югуриб қувлаб кетдилар. Ўғлим қўрқанидан “онажон қутқаринг” дея орқамга беркиниб олди. Ман фарзандимни химоя қилиш мақсадида хонага кириб эшикни қулфлаб олишга харакат қилдим, лекин бузиб кириб қайчини тираб жуда хам оғир сўзлар билан хақоратлаб, юзимга тарсаки урдилар. Қўлларини муштлаб уришга харакат қилдилар, камига “сани ўлдираман” дедилар. Аллоҳим гувох бундай моумалага яраша иш қилганим йўқ. Фақатгина “адажон ўзизни босинг, наваралариз қўрқиб кетвотти дедим. Агар ўлдиришни хохласез, Аллоҳдан қўрқмасез, ўғлизга, навараларизга нима деб жавоб берасиз” деёлдим. Олдинлари хам кўп хақоратлаганлар, бундай муомалани сабабини билолмиман. Ахир қайнотамни ўз отамдай кўрсам, уларга чин дилдан хизматларини қилардим. Хозир эса адажон билан гаплашмимиз, салом берсам алик омидилар. Бу масалада сизларнинг маслахатингиз керак, гунох иш қилишдан Аллоҳдан қўрқаман. Бу ёғига қандай йўл тутай? Ўз ўғлини жуфти халолига тегинган инсонни хукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Ўз ўғлини жуфти халолига тегинган”дан сиз урмоқчи бўлиб туртганини ирода қилган бўлсангиз бу билан никоҳга зарар етмайди. Сиз шунча йил яшаб қайнотангизни характерини ўрганиб олишингиз керак эди. Энди бундан буёғига шу каби ҳолатларга тушишдан эҳтиёт бўлинг, олдини олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat