Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Ҳанифа

00:00 / 30.06.2011 | eski savollar | 501
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу! Шайх Ҳазратлари!Ҳазрати имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи кечалари уч юз ракат намоз ўқир эдилар. Бир куни кўчадан ўтиб борар эканлар, бир хотиннинг бошқа хотинга "Бу киши беш юз ракат намоз ўқийдилар" деганини эшитдилар. "Шу хотин ёлғончи бўлиб қолмасин", деб энди беш юз ракатдан ўқий бошладилар. Бошқа бир кун шогирд боланинг "Бу киши кечалари минг ракатдан намоз ўқийдилар" деганини эшитиб, "Бола ёлғончи бўлиб қолмасин", деб энди минг ракатдан ўқидилар. Шогирдларидан бири айтди. "Халқ сизни кечалари ухламай намоз ўқиб чиқадилар", дейди". Ҳазрати имом бу гапни эшитиб, "Энди кечалари ухламасман", дедилар. "Нечун?" деб ажабланди шогирд. "Халқ ёлғончи бўлмасин", дедилар. Шундан сўнг ўттиз йил ухламадилар. Бомдод намозини хуфтон таҳорати билан ўқир эдилар. Икки тиззалари гўё туя тиззасига айланган эди.(Тоҳир Малик. Тилингни авайла китоби. 59-60 бетлар) Ҳазрат бунга ишонсак бўладими?Аллоҳ қилаётган ишларингизда ёрдам берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гаплар ўтакетган муболаға. Имкони йўқ нарса. Ҳазрати Имом Абу Ҳанийфанинг ўзлари эшитсалар ҳам хафа бўладилар. Минг афсуслар бўлсинким, баъзи пайтларда бировни мақтайман деб, воқеъликни унутиб қўйилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat