Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилай

21:36 / 10 июль | Хусанбой | 433
Ассалому алайкум! Мен авваллари кўп гунох қилдим Аллоҳга ширк келтурувчи кўп ишлар қилдим мана энди кўзим очилиб товба қилиб 5махал номоз ўқиб бошладим Аллоҳга шукур. Саволим шундан иборат кўп хадис ривоят даватларни эшитиб тураман бир даватда эшитдим бомдод номозини хуфтон номозини масжидда ўқиса савоби катта бўлар экан. Уйда мен ва аёлим, онам ўқиймиз. Мени шу тўғри йўлга солган номозни ўргаткан аёлим, шундай жуфти халол насиб этган экан Аллоҳга бехисоб шукур, лекин шу бомдод номозига хуфтон номозига масжидга боряпман. Ўйлаб қоламан эрталаб чиқиб кетаман кечқурун кетаман. Бу тўғримикин ёки уйда намоз ўқисаммикин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жамоат билан намоз ўқиши суннати муаккада. Баъзилар вожиб ҳам деганлар. Шунинг учун масжидга кеч қолганингизда уйда жамоат бўлиб ўқишингиз мумкин. Аёллар эркаклардан тўла бир саф орқада туришади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat