Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

смс орқали талоқсан уч талоқ юз талоқ дейиш

21:34 / 10.07.2019 | Мукаддам | 2198
Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Аллоҳга шукур охирги икки йилдирки аста секинлик билан ислом динимдаги маълумотлар ва илмларни ўзлаштириб бормоқдаман. Бунга сизларнинг каналингизнинг ҳиссаси ҳам анча катта бўлмоқда деб ўйлайман. Саволим шуки, мени турмуш ўртоғим жуда кўп ичади ва 2 йил аввал кўп даражада ичиб олиб маст ҳолатида телефондан смс орқали талоқсан уч талоқ юз талоқ каби сўзларни кўп маротаба юборган. Эртасига ўзи тушунмаган. Шундан бўён бирга яшамаймиз. Эримнинг оиласидагилар яраштиришмоқчи ва ичгандаги талоқ ўтмайди деб туриб олишяпти. Мен нима қилишимга ҳайронман. Тўғриси ёлғиз она бўлиб яшашни ҳоҳламаяпман. Фарзандимни ҳам отасиз вояга етказиш ниятим йўқ. Ҳам яна фарзандли бўлишни ҳоҳлаяпман. Сизлардан илтимосим менга тўғри йўл тутишда ёрдам беринглар. Лекин эрим ҳали ҳам ичяпти экан. Ичган инсонни жуда ҳам ёмон кўриб боряпман. Дуо қилишимда қандай дуо қилай? Ўз турмуш ўртоғимни сўраб дуо қилайми ёки бошқа ҳалол жуфти ҳалол рўпара қилгин деб дуо қилайми? Сизлар ҳам мени дуо қилиб қўйинглар илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизларга ярашишга асло йўл йўқ. Бошқа инсонга турмушга чиқинг. “Бахтиёр оила” китобида қуйидагича келади:  

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat