Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

маслихат берсангиз

00:00 / 03.07.2011 | eski savollar | 821
Ассалому алайкум устоз, мен эрим билан яшаётганимга 5йилдан утмокда лек фарзандимиз йук. Алхамдулиллох эрим хулк атвори жуда яхши инсон, уни жуда севаман,биз анчагина табобатландик аммо натижа йук. Мен эримга яна бир хотин олишини айтдим (узимми калбим чил-парчин булсада) у киши олдин роса ужарлик килар эди ,энди розилар. Ростини айтсам устоз эримга яна бир таклиф айтмокчиман, уни аввал сиздан сурай дедим(эримни хафа килиб гуримни куйдиришни истамайман) сизни ёшингиз улуг, купни куриб -билиб юргансиз.Айтишларича хозирги пайтда табобатхоналарда шундай булим бор экан_ки,эру хотин куриниб айб кимдалигини аниклаш мумкин экан.Ман эримга ушандака клиникага боришни таклиф килмокчиман. Айб эримдан булишидан куркаман. Устоз саволим шу_ки, эримга клиникага боришни таклиф этай_ми ё уёги таввакалми. Устоз яна бир илтимосим бор, агар фарзандсизликдан кутулиш учун бирор махсус оят-дуолар булса айтсангиз. Мен хам оналик бахтига эришишни жуда орзу киламан. Мани дил хасратимни эшитганингиз учун катта рахмат.Оллох хеч кайси аёлни бефарзандлик иллатига гирифтор килмасин .ОМИН.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Табибларга кўриниб, даволинишга ҳаракат қилинглар. Сунъий урчитиш ҳам мумкин. Ким айбдор эканини билиш сўнгги чора. Аллоҳдан доимо фарзанд сўраб дуода бўлинглар. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat