Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музорабада гаровга мол қўйиш

17:43 / 12.07.2019 | Abdulloh | 412
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар! Бир инсон билан музораба шартнома тузиб ишламокчи булдик, у инсон билан аввал иш килмаганмиз, шу сабабли биздан гаровга у-бу нарса куйсангиз деб суради,масалан тилла ёки автоулов.Шундай килсаям буладими? Узи музорабада гаров борми? Кириш хизматидан жавоб тополмадим. Аввалдан рахмат.Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсон билан музораба шартнома тузиб ишламоқчи бўлдик, у инсон билан аввал иш қилмаганмиз, шу сабабли биздан гаровга у-бу нарса қўйсангиз деб сўради, масалан тилла ёки автоулов. Шундай қилсаям бўладими? Ўзи музорабада гаров борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишчининг қўлидаги музораба моли омонат ҳисобланади. Ушбу мол талофатга учраганда ишчи уни тўлаб бермайди. Фақат унинг айби билан, ҳаддидан ошиш ёки бепарволиги сабабли талофатга учраса тўлайди. Сармоядор шундай ҳолатларда сармояни тиклаш учун ишчидан (сармоя миқдорида) гаров талаб қилиши жоиздир. Ёки ишчининг бепарволиги сабабидан сармояга зарар етишини тўлдирадиган кафил талаб қилиши ҳам мумкин. Лекин сармоядор ишчининг зиммасига сармоя ёки фойданинг (табиий) талофатида зоминликни юклаши жоиз бўлмайди. Чунки ишчи сармояга нисбатан омонатдор шахс холос. Омонатдорга зоминликни юклаш ботилдир. Шарт ботил бўлсада музораба шартномаси тўғри бўлаверади. Зеро бундай ҳолатда ишчининг шерикликдаги сармояга зомин бўлиши, рибо зиёдасини тўлаб беришга ўхшаш муомалага айланиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat