Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ишим ҳалолми

00:00 / 03.12.2012 | eski savollar | 1785
ҳазратим. Турли саволлар бериб сизни қимматли вақтингизни олаётган биздек биродарларингизни ҳаққига дуо қилингки шояд биз ҳам сиз ичаётган илм шартбатларидан тотсак. Саволим шуки, мен яқинда бир фирмага менежер лавозимига ишга кирдим, бир хонада 3 киши мен яна бир менежер ва бошлиг'имиз о'тиради, биз чэт давлатларидан оид ускуналар олиб кирамиз, агарда бир мижоз қизиқиб олиш мақсадида қо'нгироқ қилса ёки офисга келса ҳеч иккиланмай биз устига қо'ймаймиз завод нархида сотамиз диб ёлг'он гапирамиз, лекин устига анча мунча қо'ямиз, менга ҳам шундай дийсан диб о'ргатишган, ҳуллас мижоз ҳаққига ҳиёнат қиламиз қо'пол қилиб айтганда, буни мижоз билмайди, агар ускуна сотсак фирма 3% бизга шу фойдадан ҳақ ажратиб беради, о'зим эса ойлик маошга иwлайман, кеганимдан бери 2та ускуна сотдим лекин фойдасини ҳали олганимиз ёқ. Менимча бу фирмани топаётган фойдаси Ҳалол эмас аксинча Ҳаром деб тушунаман, ҳаром пуллардан берилган маош ҳам қо'шимча ҳақ ҳам ҳаром бо'лади менимча. ишҳонада асосан Руслар ишлайди, бирорта тадбир ёки тугилган кун бо'лса базм уйиштириб ҳаром ичимликларни турли ҳилидан ичилади, ҳо'рлигим келиб ичимда нафратланиб о'тиришга мажбурман, мен ҳаром ичимликлар ичмайман ҳам чэкмайман. Шундай маросимларда агар Аллоҳ бирор бало юборса ҳозир шуларни ичида мен ҳам адо бо'либ кетишда қо'рқаман то'гриси... Яқинда уйланганман, фарзандли бо'ламан Аллоҳ насиб қиса, агар касбимдан топаётган пуллар "рибо" бо'лса мен бу пулларни еб оиламни ва бо'лажак фарзандимни ҳаром пулларга боқишни ҳоҳламайман, мана ишим ҳақида ма'лумотга эгасиз шу касб ҳалолми? ҳазратим айтинг қандай ё'л тутай. Бошқа ишга о'тишим зарурми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ёлғон гапириб олинган пул ҳаром. Ҳаром аралашган ўтиришда иштирок этиш ҳаром. Ушбу иккисини қилмасангиз, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat