Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хукм

00:00 / 05.07.2011 | eski savollar | 2004
Г'айридинлар мусулмонлардан қур'он эмас балки о'зларини китоблари бо'йича ҳукм талаб қилишса мусулмонлар инжил ёки таврот бо'йича ҳукм қилиши исломга зидми ёки ё'қ?(Қурайза қабиласидаги жуҳудлар асир тушганларида Таврот бо'йича ҳукм талаб қилишган экан. Шунда мусулмонлар таврот бо'йича ҳукум чиқариб уларни о'лдиришган экан. Манба: Ислом танқидчиларига 40 жавоб мақоласи, муаллифлари Али Полосин жаноблари ва Ойдин Ализода ҳоним). Жавобингиз учун ташаккур.Иқтибос:Ким ва нима учун Бани Қурайза қабиласини жазолади?18-савол. Муҳаммад (сав)нинг 625 йил Бани Қурайза қабиласини қатл қилиши Исломнинг шафқатсизлиги, зулмкорлигидан, ҳисобланади. Муҳаммад сав Мадинада бир кунда 700та яҳудий асирларни қатл қилди. Сизлар яна у улуғ ва унга эргашиш керак дейсизлар? Мана Бен Ладинлар ҳам эргашяпти. Нимага бугун барча террористлар мусулмонлар экан, тушунарли!18-жавоб. Бу ерда гап урушда сотқинлик қилиш, тўғридан-тўғри жанг майдонида хиёнат қилиш тўғрисида кетяпти. Бани Қурайза яҳудийлари мусулмонлар билан иттифоқдалигига қарамасдан, Мадинани мушриклар қамал қилган пайтда (Хандақ урушида) хиёнат қилиб душман томонга ўтиб кетди. Лекин мусулмонлар сабр билан тура олишди ва мушриклар ортга қайтишди. Ана шундан кейин мусулмонлар Қурайза қабиласига қарши уларни жазолаб қўйиш учун қўшин тортиб бордилар. Жангда мусулмонлар ғалаба козонди ва Бани Қурайза эгаллаб турган жойларини топширишга мажбур бўлди, лекин улар мағлубликларини тан олишда Таврот бўйича жазо қўлланиши ва ўзлари номини атаган киши томонидан ҳукм қилинишини шарт қилдилар. Яъни пайғамбар сав нинг ўзлари томонидан жазо олишни истамадилар.Бунга жавобан пайғамбар сав уларга нисбатан катта марҳамат кўрсатдилар ва мусулмонлардан хоҳлаганларини қози сифатида танлашни таклиф қилдилар. Кейин қурайзаликлар собик иттифоқдошлари Мадинадаги Авс қабиласининг улуғларидан Саъд ибн Муозни ўзларга қозилик қилишини танладилар. Саъд Хандақ урушида қаттиқ ярадор бўлган эди.Муҳаммад сав яна бир марта уларга ён бериб, Саъд ибн Муоз чиқарган ҳар қандай ҳукмни амалга оширишни кўпчилик олдида ошкора ваъда қилдилар. Саъд ибн Муозни келтиришни буюрдилар. Унинг аҳволи оғир бўлгани учун замбарда кўтариб келтиришди. Йўлда ҳали ҳукм чиқарилишидан олдин Авсликлар Саъддан собиқ иттифоқдоқдошларига енгилроқ ҳукм чиқаришини сўрашди.Шундай бўлсада Саъд кутилмаган кескин қарор чиқарди. Мусулмонларга қарши қурол кўтариб жанг қилганларнинг барчасини қатл қилинишига ҳукм чиқарди. Бу жангчилар бир неча юз яҳудийлардан иборат эди. Шуни таъкидлаб айтиш лозимки, ҳукм Таврот асосида чиқарилган эди. (Втор 20:10-15): Қачон шаҳарни ишғол қилиш учун яқин борсанг, унга тинчликни таклиф қил; агар у сен билан тинчликка рози бўлиб дарвозаларни очса, ундаги барча халқ жизя тўлаб сенга хизмат қилади. Агар у сен билан тинчликка кўнмасдан уруш олиб борса, уни қамал қил, Худо уни сени қўлинга мағлуб қилиб топширади. Улардан барча эркакларни қиличдан ўтказ, фақат шаҳардаги барча аёллар ва болалар, чорва, барча ўлжани ўзинга ол. Сенга худо топширган душманларингни ўлжаларидан фойдалан. Сендан анча узоқ анаву шаҳарлар ва халқлар билан ҳам шундай иш тутгин. Бу ҳукм эълон қилинганидан кейин, Пайғамбар сав: «Энди бу худонинг ўзини ҳукми бўлди», дедилар. Муҳаммад савнинг қозилик қилишларидан бош тортиб яҳудийлар ўзлари танлаб олган Саъд ибн Муоз чиқарган ҳар қандай ҳукмни амалга оширишни ошкора равишда ваъда қилган Муҳаммад сав энди ҳеч нарсани ўзгартира олмас эдилар.Шундай қилиб, Баний Қурайза қабиласи ўз «маккорликлари» қурбони бўлдилар; Пайғамбар ҳукмидан бош тортиб, ўзларига Таврот бўйича ҳукм қилинишини талаб қилиб, оладиганларини олишди. Шунинг учун бу воқеа «мусулмонларнинг шафқатсизлиги» тўғрисида эмас. Балки оғир жиноят, жанг майдонида хиёнат қилишга, Худонинг ҳукмини ўзгартириб бўлмаслигига шоҳидлик беради. Шуни айтиш керакки, ҳукм Таврот бўйича чиқарилди, Қуръон бўйича эмас.Ойдин Ализода

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ерда гап Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳукмлари тўғри келиб қолгани ҳақида сўз кетмоқда, холос. Зиммийлар мусулмонлардан ўзларига ҳукм чиқаришни сўрашса, мусулмонлар уларнинг китоблари билан ҳукм чиқармайдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat