Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

инсонни жинга зарар етказиши

00:00 / 16.01.2012 | eski savollar | 985
ассаломуалекум шайх хазратлари сизга бир савол билан мурожат килмокчиманижозатингиз билан саволни берсам чинлар хар хил тусга кириш кобилиятига ега екан маслан илон ёки чаён хар хил хашоротларга агар уларни хонадонда корсак нимакилишимиз кере улар жин болиши мумкинми бирор дуоси борми ёки улдиришмиз кереми агар уларни олдирсак бизгазарар етказишмедими олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқиш керак. Бу гапларни китобда чиқариб тарқатганимизга бир неча йиллар бўлиб кетди. Сиз эса, бизни овора қилиб, ишдан қўйиб буни савол қилиб сўрамоқдасиз. Жинлар турли шаклларга, мисол учун илон шаклига кириш имконига эгадирлар. Бу ҳақиқат ҳадиси шарифларда собит бўлган.Бир ривоятда:«Албатта, Мадийнада жинлардан бир гуруҳи исломга келган эдилар. Ким ушбу уйларда яшовчи (илон)ларни кўрса, уч марта изн берсин. Агар ундан кейин ҳам кўринса, ўлдирсин! Чунки, у, албатта, шайтондир», дейилган.Бошқа бир ривоятда:«Албатта, бу уйларнинг обод қилувчилари бордир. Улардан бирортасини кўрсангиз, уни уч марта огоҳлантиринг. Кетса, кетди. Бўлмаса, ўлдиринг! Чунки у кофирдир», дейилган.Тўртовлари ривоят қилишган.Қадимда кишилар яшайдиган уйлар табиий ҳолатга жуда яқин бўлган. Оддий ва содда бўлиши билан бирга ҳамма ёғи беркитилиб ташланмаган ҳам. Шу маънода турли жониворлар кириб чиқиши, баъзиларининг деворлар орасида, шифт-да ёки бошқа жойларда яшаб қолиши ҳам оддий ва табиий бир ҳолат бўлган. Яқин-яқинларгача бу ҳолат бор ва кўп эди. Ҳозир ҳам баъзи чет жойларда бўлиши мумкин. Ушбу ҳадисда ана ўша ҳолдаги илонларга бўладиган муносабат ҳақида сўз кетмоқда.Нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларда бўладиган илонларни аввал уч марта огоҳлантиришга амр қилдилар? Бу саволга ривоят охирида келган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари жавоб бўлади:«Албатта, Мадийнада жинлардан бир гуруҳи исломга келган эдилар. Ким ушбу уйларда яшовчи (илон)ларни кўрса, уч марта изн берсин. Агар ундан кейин ҳам кўринса, ўлдирсин! Чунки, у, албатта, шайтондир».Демак, ўша Мадийнада Исломга келган жинлар илон шаклида баъзи бир уйларда пайдо бўлиши мумкин экан. Илонни уйда кўрган одам уни дарҳол ўлдирса, ўша мусулмон жинлардан бирини ўлдириб қўйиш эҳтимоли бор экан. Агар инсон илонни уйда кўргандан кейин огоҳлантирса, ўша илон мусулмон жин бўлса, у ердан кетар, қайтиб кўринмас экан. Аммо уч марта огоҳлантиргандан кейин ҳам келаверса, мусулмон жин эмас, ҳақиқий илон бўлар ва уни ўлдирса жоиз экан.Уйда бўладиган илонлардан икки хилини: думи кесик ва ортида икки қора чизиғи борини огоҳлантирмай ўлдираверишнинг нима ҳикмати бор? Афтидан, мусулмон жинлар ўша васфга эга илон шаклига кирмасалар керак. Қолаверса, мазкур илонларнинг иккиси кўзни кўр қилар, ҳомилани туширар экан.Улар ўта заҳарли, тезкор ва одамга ҳамла қиладиган бўлиб, инсоннинг кўзига қараб сапчир эканлар. Эҳтиёт бўлмаган одамнинг кўзи зарар тортиши мумкин экан. Шунингдек, у илонларнинг даҳшатидан қўрққан ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласи тушиб кетиш эҳтимоли ҳам кучли экан.Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлардаги илонлар ҳақида сўралдилар. Бас, У зот:«Агар улардан бирортасини масканларингизда кўрсангиз, Нуҳ сиздан олган аҳднома ҳурмати, Сулаймон сизлардан олган аҳднома ҳурмати бизга озор бермаслигингизни сўрайман, десин. Яна қайтиб келсалар, уларни қатл қилинглар», – дедилар».Сунан эгалари ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифда ҳам уйлардаги илонлар мусулмон жинлар бўлиши эҳтимоли риоя қилингани кўриниб турибди.Демак, улар уйда кўрилганда боболари Нуҳ ва Сулаймон алайҳиссаломларга берган аҳдномани эсларига солмоқ керак экан. Бундан Нуҳ алайҳиссалом жинларни нажот кемасига чиқаришдан олдин улардан одам боласига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганликлари келиб чиқади. Шунингдек, Сулаймон алайҳиссалом ҳам ўзларига жинлар хизматкор қилиб берилганда, улардан одам болаларига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганликлари билинади.Демак, уйда илон кўрган одам ўша аҳдномаларни эслатганда ўша кўринган нарса мусулмон жин бўлса, озор етказмайди ва қайта кўринмайди. Агар ул кўринган нарса мусулмон жин эмас, оддий илон бўлса яна кўринади ва уни ўлдираверса бўлади.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:«Илонларнинг ҳаммасини, худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқасини ўлдиринг-лар», – деди».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ушбу ривоятда васф қилинган худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илон мусулмон жин эканлигида шубҳа йўқ экан. Яъни, уйдаги илон оппоқ бўлиб, букилмасдан тўғри юрса, у илон эмас, мўмин-мусулмон жин бўлиши аниқ экан. Шунинг учун, уни ўлдириш мутлақо мумкин эмас экан.Уйларда учровчи илонларга қилинадиган муносабатлар ҳақидаги ривоятларни жамлаб, хулоса чиқарадиган бўлсак,бу муносабатлар уч хил бўлар экан:1. Тўғри юрадиган оппоқ илонга тегиш керак эмас.2. Думи кесик ва ортида икки қора чизиғи бор илонларни дарҳол ўлдириш керак.3. Бошқа турдаги илонларни олдин уч марта огоҳлантириб, яна уйда пайдо бўлса, кейин ўлдириш керак.Уйдан бошқа жойда кўринган ҳар қандай илонни ўлдирса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat