Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таъминотсиз аёл

18:23 / 14.07.2019 | Rasul Hakimov | 2240
Ассалому алайкум! Салом саволни бир аёл номидан ёзаман..... Мани ҳозирги ҳолатим эрим 2 йилдан бери вилоятга чиқиб кетган, қарзлари кўплиги сабаб қочиб юриш мақсадида. Балки яна билмадим қандай сабаб билан тошкенда эмас. Телефонда гаплашиб турамиз, келинг десам кемайди, оилавий шароитимизда биз бошқа уй олиб кўчиб кетишимиз керак эди. Сабаби бита домда 3 та ака-ука туришади, бизда дом олишга маблағ йўқ. Хуллас ҳозирги кунда қарамаятгани учун 2 фарзандим билан ота онами уйларида 2 йилдан бери яшаб келмоқдамиз ва шу сабаблар билан суд орқали ажрашмай алимент оламан, уйдигилари беради эрим бермайди. Шу ҳолатда ажрашмоқчи бўлсам сабаб йўқ дейишяпти. Ўзим ажрашиб бирор иймонли кишига 2-хотинликка ҳам розиман, чунки уйимди 2 та акам кенайимлар билан чиқиша олмаяпмиз. Уларни ҳам тинчлиги ўзим ҳам тинч яшашим учун ҳозирда уй билан таминласа 2-турмуш қурсам бўладими? Қийналиб кетдим, болларим бор, кимгадир қўлига қараб уларни катта қилиш қийин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Мабодо ажрашишни ўзингиз хоҳласангиз шариат ҳукми бўйича талоғингизни олишга ва иддангизни тўлиқ ўтиришга мажбурсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat