Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари

21:22 / 17.07.2019 | Bahrom | 1847
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Туманимизнинг асосий 4000-5000 киши сиғадиган катта жомеъ масжиди чуқурроқда жойлашган. Ишхонам шу масжидга яқинроқ жойда 1 км атрофида, иложи борича жамоат билан ўқишга ҳаракат қиламан, масжидга чиқолмаган вақтларим пешин ва аср намозларини ушбу масжид вақтидан 8-10 дақиқа ўтказиб ўқийман. Ҳозирда ушбу масжидда бомдод вақти 04:00да, азон чақириш вақти 03:35да, шом 18:00да ўқилади. Кўпинча бомдод ва шом намозларида иккиланавераман. Сабаби бизнинг маҳаллада масжид мавжуд эмас ва бизнинг маҳалла туманимизнинг энг баланд жойида яъни тепаликда жойлашган. Бомдод намозини вақтидан олдин ўқиб қўймаслик мақсадида мажбур 04:00да ўқийман, лекин КУН бомдод ўқиш вақтидан ёришиброқ қолган бўлади, шом намозини эса масжид вақтидан 10-15 дақиқа ўтказиб қоронғу тушадиган вақтга яқинроқ ўқийман. Асосий катта жомеъ масжиддан ташқари бизга энг яқин масжид масофаси тахминан 3.5км атрофида жойлашган, пиёда борсангиз 45-50 дақиқалик йўл. У масжид ҳам бизнинг маҳалладан анча пастда жойлашган. Баъзида бизга энг яқин масжиднинг бомдод намози учун чақирилган азони диққат билан эшитсангиз аранг эшитилади, шунда ҳам азоннинг ҳаммаси эмас, баъзи жойлари эшитилади, лекин қолган намозларнинг азони умуман эшитилмайди. Ҳозирда бизга энг яқин масжиднинг азони 03:30да чақирилади. Саволим: Бизга энг яқин масжидда азон чақирилгандан сўнг бомдод намозини ўқисам бўладими? Жавобларингиз учун катта раҳмат. Вақтларингизни олганим учун узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat